Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёшлар тарбиясида имом-хатиблар ҳам масъул

 
 

Ўзбекистон аҳолисининг 60 фоиздан ошиғини ёшлар ташкил этади. Ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар ҳар томонлама баркамол бўлиши учун мамлакатмизда барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган.

Бунга жавобан ёшларимиз тинчлик, осойишталик ҳукм сураётган ўлкада камол топиб, муносиб шарт-шароитларда таълим олиб, келажакда Ватанимиз тараққиёти, равнақини белгилаб берувчи куч сифатида майдонга чиқишлари талаб этилади. Уларни билимли, теварак атрофдаги воқеликка нисбатан ўз фикри, мустақил дунёқарашига эга бўлган баркамол авлод этиб тарбиялашда таълим муассасалари қаторида имом-хатиблар ҳам масъулдирлар. Шундан келиб чиқиб Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган имом-хатиблар таълим муассасалари билан доимий ҳамкорликни йўлга қўйган бўлиб, ўқувчи ёшлар билан диний-маърифий мазмундаги суҳбатлар ўтказиб келмоқда.

Жумладан, Пайариқ тумани “Мўлла Тўрахон” жоме масжиди имом хатиби Мақсуджон Рустамов Ўзбекистон маҳалласида жойлашган 94-умумтаълим мактабида бўлиб, “Илмнинг фазилати, оммавий маданиятнинг салбий оқибатлари” мавзуларида юқори синф ўқувчилари билан суҳбатлашди.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар “Домла Камолиддин” жоме масжиди имом-хатиби Исматуллоҳ Абсаломов шаҳардаги 20-мактаб ўқувчилари билан учрашиб, “Ватанга муҳаббат” мавзусида, Самарқанд шаҳар “Панжоб” жоме масжиди имом-хатиби Ботирали Ризаев 72-мактабда ёшлар билан “Ватан остонадан бошланади” мавзусида давра суҳбати ўтказди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/11/2019 10:27;   Кўрилганлиги: 312
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yoshlar-tarbiyasida-imom-xatiblar-ham-masul
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 02:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг