Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ёш оила қурувчилар билан машғулотлар ўтказилмоқда

 
 

Оиладаги соғлом муҳитни барқарорлаштириш, миллий мафкура ва динимизга хос бўлган илк тушунчалар оилада боболар ўгити, ота ибрати, она меҳри орқали амалга оширилишини ҳар бир ёш оила бошлиғи ва ёшларга етказишни амалга ошириш ва уларни оилавий ҳаётга тайёргарлигини яхшилаш мақсадида, давлат ва жамоат ташкилотлари вилоят ва туман имом хатиблиги вакиллари иштирокида марказларда махсус ўқув-тарбиявий курс­лар сифатида тузилган "Ёш оила мактаби"да никоҳ ва оила масалалари бўйича зарур сабоқ берилмоқда.

Оқдарё туман “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом ноиби Насруллоҳ Исломов “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази Самарқанд вилояти бошқармасида ташкил қилинган ёш оила қурувчиларни оилага тайёрлаш машғулотларида ўз маърузалари билан иштирок этиб келмоқда. Машғулотлар жараёнида ёш оила қурувчиларга эр ва хотиннинг ўзаро муносабатлари, оилада эрнинг ва хотиннинг қандай мажбуриятлари бор эканлиги, иккаласининг оилавий ҳуқуқлари, бир-бирларига бўлган  муносабатларининг қай тарзда бўлиши керак эканлиги ва булар ҳақида муқаддас ислом динимизда қандай кўрсатмалар берилгани ҳақида маълумотлар бермоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 28/11/2019 15:18;   Кўрилганлиги: 327
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/yosh-oila-quruvchilar-bilan-mashgulotlar-otkazilmoqda
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 00:48
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг