Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Вилоят бош имом хатиби матбуот анжуманида иштирок этди

 
 

Самарқанд вилоят матбуот уйида вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мамадқулов ва вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Унда Д.Мамадқулов вилоятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш борасида, мамлакатимизда диний-маърифий соҳада  амалга оширилаётган ислоҳатлар,вилоят диний соҳа вакиллари томонидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида йиғилганларга маълумот берди. 

Жумладан, вилоятдаги расмий фаолият олиб бораётган масжидлар, улардаги қурилиш, тамирлаш ва ободонлаштириш ишлари, намозхонларга яратилган шарт-шароитлар, имом хатибларни тажрибасини ошириш учун ташкил қилинган маънавият соатлари, отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, вилоятимизда Имом Бухорий халқоро илмий тадқиқот маркази, Ҳадис, Калом мактаблари, Араб тили, Қуръони карим ва тажвид курслари ҳамда Ўзбекистон Ислом акедемяси ҳузиридаги минтақавий Малака ошириш маркази филиали фаолият юритаётгани, вилоятда вакиллигининг sammuslim.uz, Жомбой тумани “Исломобод” жоме масжидининг islomobod.uz, Имом Бухорий ҳадис олий мактабининг “hadis.uz”, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг “buckhari.uz” сайтлари фаолият олиб борилаётгани, ушбу сайитларда элон қилинаётган мақола, видео ва аудио матиреаллар ижтимоий тармоқларга ҳам жойлаштирилаётгани, яқиндан бошлаб sammuslim.tv канали ташкил этилиб, унда Тафсир, Ҳадис, Фиқҳ, Сийрат фанларидан видео дарслар ташкил этилгани ва ушбу дарслар sammuslim.uz ва islomobod.uz сайти ҳамда ижтимоий тармоқларидаги каналларда намойиш этилаётгани, ҳар жума куни тажрибали имомларнинг жума маърузалари fasebook ижтиомий тармоғи орқали тўғридан тўғри жонли узатилаётган ҳақида малумот берилди.
Анжуман давомида Ҳаж ва Умра зиёратлари учун фуқароларимизга яратилган қулайлик ва шароитлар ҳақида ҳам ахборат берилди.
Шундан сўнг журналистларнинг қизиқтирган саволларига атрофлича жавоблар қайтарилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/11/2019 14:02;   Кўрилганлиги: 1544
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/viloyat-bosh-imom-xatibi-matbuot-anjumanida-ishtirok-etdi
Чоп этилган вақт: 24/04/2024 04:06
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг