Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Вилоят бош имом-хатиби Иштихон тумани аҳолиси билан учрашув ўтказди

 
 

Ислом динининг маърифий-маънавий моҳияти ва мазмунини халқимизга етказиш, уларни ҳар хил ғаразли оқимлар ҳамда манқурт кимсаларга алданмасликка чақириш,  юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, диннинг софлигини таъминлаш, жаҳолатга қарши маърифат ила, адашганларга соф эътиқод билан курашиш, бугунги кунларимизга шукроналик келтириш каби фазилатларни жамиятга етказишда имом-хатибнинг жуда катта ўрни бор. Чунки имом-хатиб инсонларни фақат ва фақат эзгуликка чорловчимаърифатга ундовчидир.

Вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Иштихон туманида “Жўра Маҳмудов” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларида истиқомат қилувчи аҳоли билан учрашиб, диний-маърифий суҳбат ўтказди. Унда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, соф Ислом таълимоти, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш ва ёшларни ҳар томонлама етук қилиб тарбиялаш, оилавий ажримлар, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш, ёт ғоялар таъсирига берилиб кетиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш борасида сўз юритди. Шундан сўнг йиғилганларга тадбир ташкилотчилари томонидан “Зулмат гирдоби” номли фильм намойиш этилди.

Шунингдек, вилоят бош имом-хатиби Иштихон туманига сафари чоғида “Бойли ота” ва “Суғот” жоме масжидларида бўлди. Масжидларнинг ҳолати, ютуқ ва муаммолари билан танишгач пешин намозини “Суғот” жоме масжидида адо этди. Намоздан сўнг жамоат билан суҳбатлашиб, бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган барча соҳалар қаторида диний-маърифий йўшналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар, тинчлик-хотиржамликнинг қадри, ёш авлод тарбиясида ота-онанинг ўрни мавзусида суҳбатлашди.

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/02/2020 15:44;   Кўрилганлиги: 1327
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/viloyat-bosh-imom-xatibi-ishtixon-tumani-aholisi-bilan-uchrashuv-otkazdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 11:07
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг