Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Вақф” хайрия жамоат фонди Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйди

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди ўз олдига қўйилган юксак ва шарафли мақсадларни адо этишда самарали фаолият олиб бормоқда. Кўплаб йўналишларда хайрия акцияларини амалга ошириб келаётгани барчамизга аён. Бугун, 14 февралда хайрия жамоат фонди раҳбари Искадар Халилов Самарқанд вилоятига ташриф буюриб, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида бўлди. Бу масканда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, халқаро марказ раҳбар ва илмий ходимлари, Ҳадис мактабининг устоз ва талабалари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбир якунида “Вақф” хайрия жамоат фонди ва Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Унга кўра фонд томонидан марказнинг илмий ишлари, янги адабиётлар нашри, марказ кутубхонасини зарурий адабиётлар билан бойитиш каби хайрли ишларда ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Шунингдек хайрия жамоат фонди раҳбари ва вилоят бош имом-хатиби Миср Араб Республикасининг ал-Азҳар университети профессори, Ҳадис мактаби устози Маҳмуд Абдуллоҳ билан суҳбатлашди.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 14/02/2020 18:09;   Кўрилганлиги: 1245
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/vaqf-xayriya-jamoat-fondi-imom-buxoriy-xalqaro-ilmiy-tadqiqot-markazi-bilan-hamkorlikni-yolga-qoydi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 10:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг