Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Терроризм ва диний экстремизм - давр муаммоси

 
 

Бугунги кунда тажовузкор экстремизм ва терроризм дунёда барқарор ривожланиш ва миллатлараро тотувликка муайян таҳдидларни юзага келтирмоқда. Бу эса уларни бартараф этиш учун биргаликда амалий ечим топишни тақозо қилмоқда.

Самарқанд шаҳар “Хўжа Исҳоқ Валий” жоме масжиди имом-хатиби Ё.Мансуров 62-мактаб ўқувчилари билан бўлиб ўтган тадбирда экстремизм, терроризм тушунчалари ҳамда уларнинг зарарлари ва бу иллатлардан сақланиш услублари ҳақида сўз юритди.

Тадбирда диний жаҳолатга, зарарли оқимларга қарши маърифат билан курашиш кераклиги бунинг учун, ота-боболаримиз бизга қолдириб кетган ислом динининг асл инсонпарварлик моҳиятини чуқур очиб берадиган, барча одамларни эзгулик, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик йўлида бирлашишга даъват этадиган теран маъноли фикр ва ғояли мўътабар китобларда келтирилган маърифат, маърифий билимлардан фойдаланиш лозимлиги, ана шундай бебаҳо бойликка, минглаб билимдон уламолар, фаол зиёлиларга эга бўлган, бу соҳада катта ташаббуслар билан чиқаётган халқ ва давлат сифатида юртимиздан қандайдир ақидапараст, диний оқимларга берилган кимсаларнинг чиқиши албатта ярашмаслиги ҳақида гапирилди.

Шунингдек, бугун интернет инсоният турмуш тарзи ва ҳаётининг ажралмас қисмига айланган айни даврда интернетнинг ижтимоий тармоқлари орқали нафақат яхши мақсадда, балки одамларнинг онгу тафаккурини бузадиган, терроризм, экстремизм, давлатлардаги тартибсизликларни амалга ошириш билан бирга, бутун инсониятнинг бугуни ва келажагига таҳдид солувчи ўз ғояларини тарқатиш билан фаолиятларини жадаллаштирувчи гуруҳлар жамият тараққиётига салбий таъсир ўтказувчи хавф-хатар бўлиб хизмат қилаётгани таъкидланди.

Давра суҳбати жонли, савол-жавоб тарзида ўтди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/02/2020 15:13;   Кўрилганлиги: 1492
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/terrorizm-va-diniy-ekstremizm-davr-muammosi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 05:56
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг