Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Самарқанд туманида отинойиларнинг ўқув семинари бўлиб ўтди

 
 

Диний соҳа вакилалари – отинойилар доим халқ билан бирга, хотин-қизлар ичида юрадилар. Ҳозирги замон диний соҳа вакиласи юксак маънавиятли, чуқур ҳаётий тажрибага эга, дунёвий ва диний билимлар соҳибаси, эл-юрт орасида обрў-эътиборли, миллий-диний қадриятларни асл ҳолида аҳолига етказа оладиган, замонавий илм-фан сирларини эгаллаши, ислом дини моҳиятини тўлиқ тушуна билиши, дунёда юз бераётган ҳодисалардан хабардор бўлиши зарур. Шуларни назарда тутган ҳолда, Самарқанд туман бош имом-хатиби Б.Шарипов, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида ўқув семинар бўлиб ўтди.

Тингловчиларга ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, оила ва жамиятда ҳамда фарзанд тарбиясида аёлларнинг ўрни, хотин-қизлар ўртасида бидъат-хурофот ва ақидапарастлик ҳамда ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашишда отинойиларнинг ўрни ва вазифалари каби масалалар юзасидан батафсил маълумот берилиб, аниқ вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, отинойилар аҳоли орасида ҳар томонлама намуна бўлиши, миллий ва диний урф-одатларимизни, қадриятларимизни ўз ҳолича ёшларга етказиш, уларни, айниқса, қизларимизни иболи ва ҳаёли этиб тарбиялашда оналарнинг ўрни беқиёс экани, тўй ва маъракаларни ортиқча исрофгарчиликка йўл қўймаган ҳолда ўтказиш бўйича жойларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш кераклиги айтиб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 13/03/2020 11:38;   Кўрилганлиги: 1520
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/samarqand-tumanida-otinoyilarning-oquv-seminari-bolib-otdi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 12:25
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг