Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Самарқанд туман бош имом-хатиби мактаб ўқувчилари билан учрашди

 
 

Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир", деганлар. Нима учун? Чунки иймон келтириш учун ҳам илм керак. Мусулмон бўлиш учун ҳам илм керак. Ният қилиш учун ҳам илм керак. Ихлос қилиш учун ҳам илм керак. Ибодат қилиш учун ҳам илм керак. Аллоҳнинг розилигини топиш учун ҳам албатта, илм керак. Қолаверса, дўзахдан қутулиб, жаннати бўлиш учун ҳам илм керак. Худди оила қуриш учун ҳам илм керак бўлгани каби бу дунё саодатини топиш учун ҳам илм керак, охират саодатини топиш учун ҳам илм керак.

Самарқанд туман бош имом-хатиби Б.Шарипов Самарқанд шаҳар 9-умумтаълим мактаби ўқувчилари билан бўлиб ўтган учрашувда ана шу каби илмнинг фазилатлари ва аҳамияти мавзусида гапириб ўтди. Ўқувчиларга Ислом динининг илмга бўлган муносабати, диний ва дунёвий билимлар уйғунлиги, мамлакатbмизда ёшларнинг илм эгаллашлари учун яратилган шароитлар, хусусан диний таълим тизbми ҳақида маълумотлар бериб ўтди.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 19/02/2020 12:44;   Кўрилганлиги: 256
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/samarqand-tuman-bosh-imom-xatibi-maktab-oquvchilari-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 08/07/2020 17:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг