Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

ОТИНОЙИЛАРНИНГ ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

 
 

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллигининг тадбирлар режасига мувофиқ Самарқанд вилоятида сертификат асосида фаолият олиб бораётган отинойиларнинг билим савиясини ошириш, дунё қарашини кенгайтириш ҳамда жамоат ишларидаги фаоллигини янада оширишга қаратилган қисқа муддатли, 6 кунлик ҳудудий ўқув-семинар машғулотлари бошланган эди. Бугун ўқув-семинарнинг иккинч куни ҳам самарали бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув-семинарларда ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари, СамДУ ва СамИСИ олийгоҳларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг илмий ходимлари ва Имом Бухорий халқаро маркази вакиллари ҳамда бошқа мутасадди ташкилот раҳбарлари ўзларининг сермазмун маърузалари билан тингловчиларга зарурий билим ва кўникмаларни етказмоқдалар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 07/06/2019 00:00;   Кўрилганлиги: 1360
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/otinoyilarning-oquv-seminari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 14:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг