Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оламларга раҳмат бўлган пайғамбар

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Ҳадис илми мактабида “Оламларга раҳмат бўлган пайғамбар” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот маркази директори Ш.Зиёдов, Ҳадис илми мактаби мудири О.Юсупов, вилоятимиз фахрий имом ва уламолари, талабалар иштирок этди.

Сўзга чиққан нотиқлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг туғилишлари, ҳаётлари ва муборак ҳадислари ҳақида сўз юритдилар. Шундан сўнг Ҳадис илми мактаби талабалари ўртасида “Сиз саҳобани биласизми?” мавзусида викторина бўлиб ўтди. Унда ғолиб бўлган иштирокчиларга эсдалик совғалари туҳфа қилинди. Тадбир якунида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақларига битилган араб ва ўзбек тилидаги байтлардан мутолаа қилинди.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 20/11/2019 17:15;   Кўрилганлиги: 1306
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/olamlarga-rahmat-bolgan-paygambar
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 02:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг