Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Наманган вилоятида бир гуруҳ фуқаролар билан учрашди

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари жойларда аҳоли билан бирма-бир суҳбат қилиш, намозхонлар билан самимий мулоқотлар ўтказиш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиш мақсадида, Наманган вилоятида хизмат сафарида бўлиб турибдилар.

Бугун муфтий ҳазратлари Наманган вилояти бош имом-хатиби Абдулҳай Турсунов ва Косонсой тумани ҳокими Баҳодир Юсупов ҳамроҳлигида Косонсой туманига ташриф буюриб, тумандаги ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқаролар билан бир пиёла чой устида дилдан суҳбат ўтказдилар.

Мулоқотда бугунги кунда давлатимиз Раҳбари томонидан олиб борилаётган дин соҳасидаги улкан ўзгаришлар, Яратган Парвардигорнинг бундай берган неъматларига шукрона келтириш, тўғри йўлга қайтган кишиларнинг ҳаётини яхшилаш ва муаммоларини бартараф этиш ҳақида сўз борди.

Учрашувда муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари мўмин-мусулмонларнинг дарду ташвишларини енгиллатиш бугунги кунда давлатимиз Раҳбари томонидан бош мақсад қилиб қўйилганини таъкидладилар. Шунингдек, кишиларнинг диний-маърифий саводхонлигини ошириш, имон-эътиқодини мустаҳкамлаш, Ислом динининг эзгу таълимотларини тарқатиш асосий мақсад эканини таъкидладилар.

Муфтий ҳазратлари бугунги доно сиёсатни кенг тарғиб этиш ва динимиз, она-Ватанимизни ҳимоя қилишда ҳамма муносиб ҳисса қўшиши ҳам фарз, ҳам қарз эканини изоҳладилар. Ҳозирги кунда жадал ривожланаётган юртимизни гуллаб яшнашига барча баробар масъул эканини алоҳида айтиб, кенг имконият ва имтиёзлар бераётган Юртбошимиз ҳақларига дуои хайрлар қилдилар.

Учрашувлар дўстона ва самимий руҳда ўтмоқда.

Манба: muslim.uz


Киритилган вақти: 15/09/2019 15:05;   Кўрилганлиги: 1317
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/muftiy-usmonxon-alimov-hazratlari-namangan-viloyatida-bir-guruh-fuqarolar-bilan-uchrashdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 11:08
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг