Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ислом – илм-маърифат дини

 
 

Ислом дини мусулмонларга илм ўрганишни фарз қилган, кишиларни илмга ундаган. Чунки инсон шахсиятини илмдан бошқа нарса тўғри йўлга сола олмайди, тараққиётга ҳам эриштира олмайди. Илмга қизиқтириш борасида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Фаришталар толиби илмни қилаётган ишидан рози бўлган ҳолларида қанотларини ёзадилар. Олимга осмондагилар, ердагилар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтишади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Олимлар анбиёларнинг меросхўрларидир. Анбиёлар динор ҳам, дирҳам ҳам мерос қолдирмаганлар. Улар илмни мерос қолдирганлар, холос. Ким ўшани олса, улуғ насибани олибди (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоят қилишган).

Самарқанд шаҳар “Лаҳутий” жоме масжиди имом-хатиби Ў.Умирқулов 28-мактаб ўқувчилари билан “Ёшликда ўрганилган илм келажак учун мустаҳкам пойдевордир" мавзусида давра суҳбати ўтказди.

Дарҳақиқат, ёшларимизнинг мактабларга бориб таълим олиши ҳам ибодат. Ёшларнинг мактабда берилаётган дарсларни пухта ўзлаштиришларига алоҳида эътибор қаратиш ҳар бир ота-она ва устозларнинг масъулиятидир. Уларни ўз ҳолларига ташлаб қўйиб, қаерда юргани, кимлар билан ўртоқлашаётгани, нималарга қизиқаётганидан огоҳ бўлмасликнинг оқибати аянчли бўлади.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 12/02/2020 16:59;   Кўрилганлиги: 319
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/islom-ilm-marifat-dini
Чоп этилган вақт: 13/08/2020 10:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг