Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Илм-маърифат барча яхшиликларнинг аввалидир

 
 

Илм-маърифат икки дунё саодатидир. Икки дунё саодатини қўлга киритиш учун ақлли бўлишнинг ўзи кифоя қилмайди. Инсон ақлли бўлиш билан бирга илм-маърифат ҳосил қилсагина у икки дунё саодатини қўлга киритади. Шу сабабли Ислом дини барча мўмин-мусулмонларга илм талаб қилишни фарз қилди.

Ургут туманида жойлашган 15-мактабнинг 11- синф ўқувчилари билан “Илм-маърифатли инсон сиймоси”мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда иштирок этган “Аҳмад Очил” жоме масжиди имом-хатиби Ориф Примов сўзга чиқиб, Илм-маърифат ҳосил қилишлик инсон учун бахт. Донишмандлардан бири:             “Инсоннинг бахтлилиги орзу-ҳавасларга етишганлигида эмас, балки унга берилган неъматлар қийматини англаб етишдадир” деган экан. Инсон ўзига берилган неъматларнинг қийматини билиши учун ҳам унда илм-маърифат бўлиши керак. Илм маърифатсиз киши берилган неъматлар қийматини англаб етмайди.

Илм-маърифат инсон учун нажот.  Бу ҳақда Имом Бухорий ҳазратлари:

“Дунёда илмдан ортиқ нажот борлигини билмайман” деганлар”, деб қайд этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 10/02/2020 15:32;   Кўрилганлиги: 363
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ilm-marifat-barcha-yaxshiliklarning-avvalidir
Чоп этилган вақт: 31/10/2020 20:21
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг