Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид

 
 

Жорий йилнинг 20-феврал кунида Самарқанд давлат чет тиллар институтида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020-йил 17-февралдаги 87-06-133-сонли хатида белгилан вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги қатор масъул ташкилотлар ҳамкорлигида “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги тадбир бўлиб ўтди. Унда Самарқанд шаҳар “Руҳобод” жоме масжиди имом-хатиби Т.Амиров иштирок этди.

  Тадбирда сўзга чиққанлар Ислом динида ҳар қандай қотиллик, хунрезлик, қўпорувчи ва босқинчилик қораланиши, Ўзбекистон Республикасида “Терроризмга қарши кураш тўғрисида” махсус қонун қабул қилинганлиги, ушбу қонунда мазкур иллатларнинг сиёсий, диний, мафкуравий ва бошқа мақсадларга эришиш учун шахснинг ҳаёти, соғлигига хавф туғдирувчи, мол-мулк ва бошқа объектларнинг йўқ қилиниши хавфини келтириб чиқарувчи ҳамда давлатни, халқаро ташкилотни, жисмоний ёки юридик шахсни бирон бир ҳаракатлар содир этишга ёки содир этишдан тийилишга мажбур қилишга, халқаро муносабатларни мураккаблаштиришга, давлатнинг суверенитетини, ҳудудий яхлитлигини бузишга, хавфсизлигига путур етказишга, қуролли можаролар чиқаришни кўзлаб иғвогарликлар қилишга, аҳолини қўрқитишга, ижтимоий-сиёсий вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган салбий иллатлар эканлиги тўғрисида мутасадди вакиллар томонидан жараён доирасида сўзлаб ўтилди.

Институт талабалари мавзу доирасида ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/02/2020 11:16;   Кўрилганлиги: 425
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/ekstremizm-va-terrorizm-yoshlar-kelajagiga-tahdid
Чоп этилган вақт: 19/09/2020 22:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг