Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Доимо огоҳ ва ҳушёр бўлайлик

 
 

Мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларга эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга қаратилган “Экстремизм ва терроризм – ёшлар келажагига таҳдид” мавзусидаги маърифий учрашув ва тадбирлар Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида ўтказилмоқда.

Самарқанд Давлат университетида профессор-ўқитувчилар ва талаба-ёшларни тўғри йўлдан оздиришга ҳаракат қилаётган турли бузғунчи ғояларга қарши иммунитетни шакллантириш, зарур вақтда ана шундай кучларга қарши маърифат билан қарши курашиш  кераклигини тушунтиришдан иборат тадбир бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Самарқанд вилоят вакили ўринбосари Х.Саттаровга иштирок этиб, ўз сўзида, бугунги кунда ер юзида барча мамлакатлар фуқаролари экстремизм ва терроризм нима эканлиги, унинг пайдо бўлиши жумладан, диний билим олиш, эгаллаган илмини бошқаларга ўргатиш, эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни алоҳида қайд этиш лозимлигини таъкидлаб ўтди.  Аммо, ҳанузгача диний билимлари саёз бўлган, турли ижтимоий муаммолар  гирдобида  қолган, чет мамлакатларда бўлган  ёшларимизнинг диний экстремистик ва террористик оқимларга адашиб кириб кетаётганлиги тўғрисида маълумотлар бериб ўтди.

  Шунингдек, дунё ҳамжамиятини ташвишга солаётган, дин ниқоби остида фаолият олиб бораётган турли экстремистик ташкилотларнинг ёшларни алдов йўли билан ўз сафларига қўшиб олаётганидан келиб чиқиб, талаба-ёшларни бундай гуруҳлар таҳдидидан доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишга даъват этди.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 22/02/2020 11:49;   Кўрилганлиги: 1537
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/doimo-ogoh-va-hushyor-bolaylik
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 13:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг