Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Ақида тўғрилиги халқ тинчлигидир

 
 

Самарқанд халқаро аэропортида «Диний экстремизм ва терроризм – жамият тараққиётига таҳдид»  мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Вилоятдаги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, «Самарқанд халқаро аэропорти» МЧЖ раҳбар ва мутахассислари ҳамда диний идора вакиллари иштирок этган тадбирда тинчликни асраб-авайлаш, ҳушёрликни янада ошириш, айниқса, ёшлар тарбиясига, уларнинг турли ёт оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш масъулияти ва бу борада бажариладиган ҳар бир ишни ҳамжиҳатликда амалга ошириш зарурлиги таъкидланди.

- Ҳозирги кунда ер юзида ақидапараст экстремистик оқимлардан зарар кўрмаган давлатнинг ўзи қолмади, - дейди Самарқанд шаҳридаги «Хўжа Исҳоқи Вали» масжиди имом хатиби муовини Н.Хўжакелдиев. - Ер юзида мавжуд экстремистик оқимларнинг аксарияти ўзларини ислом дини билан боғлашади. Лекин қилаётган ишлари ислом динига зид ва фақат мусулмонларнинг зарарига бўлаяпти.

Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон бу каби муаммоларга бепарво ва лоқайд бўлмаса бундай зарарли оқимлар юртимизга кириб келмайди. Зеро, эътиқод ва маънавият соғломлиги халқ бойлиги, ақида тўғрилиги эса халқ тинчлигидир.

Тадбир сўнгида «Бугунги кун таҳдиди» ҳужжатли фильми намойиш этилди ва унда акс эттирилган воқеалар ўзаро муҳокама қилинди.

Манба: Zarnews.uz


Киритилган вақти: 13/02/2020 16:40;   Кўрилганлиги: 321
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/seminars-briefings/aqida-togriligi-xalq-tinchligidir
Чоп этилган вақт: 22/09/2020 13:19
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг