Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Оила - муқаддас даргоҳ

Бош қомусимизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга. Никоҳ томонларнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилигига асосланади” деб таъкидланган. Мазкур конституциявий қоидалар эртамиз эгаларини оилага тайёрлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади. Энг муҳими, нафақат ота-оналар, балки қўни-қўшни, қариндош-уруғ, жамоатчилик ва барчамиздан жиддий масъулият талаб этади.

 

Бешикдан қабргача илм изла

Булунғур туман “Ниёзмат” жоме масжиди имом-хатиби Муслиҳиддин Ҳидоятов Ниёзмат маҳалласидаги 11-мактабда 8-синф ўқувчилари билан “Илмнинг фазилати ва ҳозирги кунда юртимизда ёшларга берилаётган имкониятлар” тўғрисида суҳбатлашди. Ёш имом-хатиб ўз ҳаётидан мисол келтирар экан, ўрта мактабни аъло баҳолар билан битиргач, Нукус шаҳридаги “Муҳаммад ал-Беруний” ислом ўрта махсус билим юртида таҳсил олиб келганини эслади.

 

Яхши хулқ - жамиятнинг кўрки

Биламизки инсоннинг зийнати унинг ташқи кўринишида ёки бойлигида эмас балки унинг чиройли одобидадир. Одоб инсоннинг хулқ атвори гўзал муомаласи ҳалоллиги ўзини тоза покиза тутиши ҳамда инсонийлигидадир. Маълумки, ҳамма замонларда яхши хулқли, олийжаноб, ширин сўз, гўзал фазилатли инсонлар жамиятнинг кўрки, одамларнинг аълоси бўлиб келган. Мол-дунёлари, бойликлари кўплиги ёки насабларининг улуғлиги инсоннинг даражасини белгиламайди.

 

Ургут туман имом-хатиблари билан учрашув бўлиб ўтди

Шубҳа йўқки, диёримизда барча соҳаларда эришилаётган улкан ютуқларимизнинг замирида жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик ҳисобланади. Сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш,  диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, “Интернет” орқали тарғибот ўтказиш, яширин “ҳужралар” ташкил этиш каби усулларда амалга оширмоқда. Шунинг учун ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, турли тўгаракларга жалб этиш, ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаб, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, жамиятда ўз йўлини йўқотиб, бугун дунё қараши ўзгарган ва тўғри йўлга қайтган фуқароларнинг жамиятга мослашувига кўмаклашиш долзарб масалалардан ҳисобланади.

 

Вилоят вакиллигида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди

Самарқанд вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Вилоятдаги Тойлоқ, Оқдарё ва Пайариқ туманларида фаолият олиб бораётган имом-хатиб ва имом ноиблари иштирокида ўтказилган ушбу йиғилишда Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Д.Маматқулов, вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ва вакил ўринбосарлари қатнашди.

 

Вилоят бош имом-хатиби жойларда бўлиб имом-хатиблар билан учрашди

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов бугун Каттақўрғон шаҳар, Каттақўрғон, Пахтачи, Нарпай, Пайариқ, Пастдарғом, Нуробод туманларида бўлиб, имом-хатиблар, аҳоли, ижтимоий кўмакка муҳтож шахслар билан учрашди.

 

Тинчлик буюк неъмат

Тайлоқ тумани бош имом хатиби Бекмурод Исмоилов туманда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзолари билан 20-мактабда бўлиб, 9-10-синф ўқувчилари билан  экстремизм, терроризм балоси, тинчлик неъматининг қадрига етиш мавзуларида давра суҳбати ўтказди.

 

“Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг”

Ислом таълимотга кўра, тинч аҳоли устига бостириб кириш, уларни ваҳшийларча бўғизлаш, уйларини вайрон қилиш асло мумкин эмас.  Одамлар билан тинч ва тотув ҳаёт кечириш керак. Аллоҳ таол ўз каломида: “(Эй, Муҳаммад!) Раббингизнинг йўли (дини)га ҳикмат ва чиройли насиҳат билан даъват этинг! Улар билан энг гўзал услубда мунозара қилинг! Албатта, Парвардигорингизнинг ўзи Унинг йўлидан чалғиган кимсаларни яхши билувчи ва ҳидоят топганларни ҳам У билувчироқдир”, дейди (Наҳл, 125).

 

Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди

Самарқанд шаҳар "Хўжа Нисбатдор" жоме масжиди имом хатиби Бобохонов Бобохон Самарқанд давлат университетининг География ва Физика факултетлари талабалари билан “Маърифий Ислом - ақидапарастликни қоралайди”,  “Маьнавиятимизга таҳдид - келажагимизга таҳдид” мавзуларида бўлиб ўтган тадбирда иштирок этди.

 

Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда

Вилоятда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, маҳалла ва оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштиришга бағишланган тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда. Муқаддас ислом динини ниқоб қилиб турли ғаразли мақсадларни амалга оширишга уриниш ҳаракатлари содир бўлаётганидан кўз юмиб бўлмайди. Ақидапараст, экстремист, террорчилар жирканч қиёфасини турли кўринишларда намоён қилиб, қонунга хилоф хатти-ҳаракати билан жамиятимиздаги барқарорликка салбий таъсир кўрсатишга уринмоқда. Тарғибот тадбирларида аҳолини бундай таҳдидлардан огоҳ этилмоқда.

 

Тарбия қанча мукаммал бўлса, халқ шунча бахтли яшайди

Ёш авлод тарбияси ҳамма замонларда ҳам муҳим ва долзарб аҳамиятга эга бўлиб келган. Аммо биз яшаётган ХХI асрда бу масала ҳақиқатдан ҳам ҳаёт-мамот масаласига айланиб бормоқда.

 

Ёш авлодни тарбиялашда маҳалланинг ўрни

Самарқанд шаҳар “Барака” маҳалласида “Қўшбаққоли” жоме масжиди имом-хатиби Жобир Рустамов маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли билан диний-маърифий мавзуда давра суҳбати ўтказди.

 

Имом хатибларнинг масъулиятли вазифалари

Муқаддас динимиз кишилик жамиятда барча шароит ва ҳар қандай ҳолатда ҳам инсонларга тўғри йўлни кўрсатувчи, тасалли берувчи, кишиларни ўз эътиқоди доирасида бирлаштир турувчи вазифасини бажариши бизга маълум. Айни мана шундай энг нозик ва муқаддас туйғулар номи остида инсониятни ўз йўлидан чалғитиш, бузуқ ва асоссиз  ақидаларини инсонлар онгига “жойлаштириш” бу энг катта хавф-хатардир. Ақидапараст оқимларнинг даъво қилаётган “ҳақиқий ислом арконлари” ҳеч қандай илмий ва шаръий асос ва далилларга эга эмаслиги, балки ислом дини таълимотига бутунлай зид эканлигини бугун дунё уламолари исботлаб бўлди. Халқ пешвоси, маърифат тарқатувчи саналган имом-хатибларимиздан ўзлаштирган билимларини кенг жамоатчиликка батафсил етказиш, аҳолини, айниқса ёшларни бу каби фитна-фасод, бузғунчилик мафкурасига йўғрилган таълимотлардан саломат сақлай олишдек улкан масъулият талаб этилади.

 

Маърифат сари йўналтириш ҳар биримизнинг вазифамиздир

Ислом инсонни руҳий, жисмоний покланиш йўли билан камолатга етаклаб, мунтазам равишда ижтимоий фаолликка, маърифатли бўлишга даъват этади. Исломда масалага кўр-кўрона ёндашув, бирёқлама хулосалар, жаҳолат кескин қораланади. Айрим ёвуз ақидапараст кучлар ёшлар онгини заҳарлаб, уларни кўп қадим қадриятларимиздан узоқлаштираётганлиги, уларни жаҳолатга тортаётгани ва бунга алданиб қолаётганлар озми-кўпми борлиги ачинарли, албатта. Бугун ёвуз кучларнинг пуч ғоялари, сохта даъватларига билмасдан учиб, йўлидан адашиб қолаётган ёшларимизни жаҳолат батқоғидан қутқариш, уларни маърифат сари йўналтириш ҳар биримиз учун масъулиятли вазифадир.

 

Миллатлараро тотувлик тинчлик ва барқарорликнинг кафолатидир

Тошкент давлат иқтисодиёт университети Самарқанд филиали профессор ўқитувчилари ва талаба-ёшлар ўртасида “Ўзбекистон – миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик юрта” мавзусида давра суҳбати ва маърифий учрашув бўлиб ўтди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг