Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

Бўлажак ҳожилар билан суҳбатлар ўтказилмоқда

“Ҳаж” зиёратига борувчи фуқароларга жойларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш, адашганларни тўғри йўлга қайтариш, ёшлар тарбияси ҳамда тинчлик, осойишталикни таъминлашда ҳожилар олдида турган вазифалар юзасидан тушунтириш ишларини олиб бориш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакили З.Эшонқулов ҳамда вакил ўринбосари Х.Саттаровлар ишчи гуруҳ билан жойларда бўлиб, Ҳаж зиёратини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар томонидан олиб борилган ишлар ҳолатини ўрганиш, уларга тавсиялар бериш юзасидан суҳбатлар ўтказмоқда.

 

Улуғ муфассир ва машҳур тафсирга бағишланган семинар

Бугун, 27 март куни Самарқанд вилоятида “Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари” мавзусидаги диний соҳа ходимларининг илмий-амалий семинари бўлиб ўтди.

 

Маҳмуд аз-Замахшарий ва унинг ал-Кашшоф асари мавзусида семинар

Президентимиз раҳнамолигида Имом Бухорий мажмуасида қисқа вақт давомида халқаро илмий марказ ва буюк аждодларимиз асос солган ҳадис илми олий мактаби ташкил этилган эди. Юртбошимиз Самарқанд вилоятидаги ташрифлари чоғида бир қатор ташаббус ва таклифларини билдириб, хусусан, ҳадис илми мактаби талабаларининг республикамиздаги муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларга саёҳатини амалга оширишлари, илм-фан сирларини пухта ўзлаштиришларига ёрдам бўлиши учун янада кўпроқ шарт-шароит яратиш зарурлигини таъкидлаган эдилар.

 

Имом хатибларимиз Вақф хайрия жамоат фондини жамоатчиликка таништиришда давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги” Қарори қабул қилинган эди. Шу муносабат билан 2019 йил 21 феврал куни Самарқанд туман ҳокимлиги мажлислар залида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Самарқанд туманининг хотин-қизлар қўмитаси, прокуратура, маҳалла жамғармаси, депутатлар, маҳалла раис ва маслаҳатчилари, туман Мажбурий ижро бюроси ходимлари, ОАВ ходимлари, Туман бош имом хатиби ва тумандаги барча имом хатиблар иштирок этди.

 

Халқаро форум қатнашчилари Самарқандда

Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро “Зиёрат-туризми” Форуми қатнашчиларидан иборат делегация бугун тонгда Самарқанд шаҳрига ташриф буюрдилар. Меҳмонлар зиёратни “Шоҳи-Зинда” жоме масжидида бомдод намозини адо этиш билан бошладилар. Шундан сўнг мажмуани зиёрат қилдилар. Меҳмонларнинг кейинги зиёрат манзили “Регистон” ансамбили билан танишиш бўлди. Ансамлнинг меъморий ечими аждодларимиз маданияти ва санъатининг яққол ифодаси сифатида барчани ҳайратга солиб келмоқда. Мана шундай таъсиротлар билан меҳмонлар Пайариқ туманидаги Имом ал-Бухорий зиёратгоҳи сари йўл олдилар. Ушбу масканда ҳадис илмининг султони Имом ал-Бухорийнинг қабрларини зиёрат қилиб, ҳақларига тиловат ва дуо қилинди. Шундан сўнг, Имом ал-Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ҳамда Ҳадис илми мактабида бўлиб, бу ерда амалга оширилган кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштриш ишлари, илмий ходимлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.

 

Дилларга хурсандчилик улашиш - ҳар бир инсон учун ҳузурбахш амалдир.

Муҳтарам Президентимизнинг 2017 йил 1 августдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида юртимизнинг бир қанча шаҳарларида эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган шахслар билан диний-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Жорий йилнинг 20 январ куни Самарқанд шаҳридаги “Хўжа Исҳоқи Вали” жоме масжидида ҳам илк бор шу каби тадбир ўтказилган эди. Шундан сўнг ҳафтанинг ҳар душанба ва пайшанба кунлари эшитиш ва гапириш қобилияти чекланган бундай инсонларнинг синиқ кўнгилларини кўтариб, дилларига хурсандчилик улашиш, уларнинг динимизни ўрганишга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш, бу борадаги иштиёқларини қўллаб-қувватлаш, Ислом динининг инсонпарвар ғояларини тарғиб қилиш ва шу орқали ёт ғояларга барҳам бериш мақсадида ушбу тадбир ўтказиб келинмоқда. Масжид имом хатиби Ё.Мансуров йиғилганларга Ислом динининг асослари, одоб ва ахлоқ мезонлари, илм-маърифат тушунчаси каби мавзуларда маърузалар билан чиқиш қилмоқда. “Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилояти бўлимининг кўмаги билан монитор орқали ёзиб олинган жума маърузасининг сурдо таржимаси тадбир иштирокчиларига намоиш этилмоқда. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, Вақф” хайрия жамоат фонди ва унинг Самарқанд вилояти бўлими тадбир иштирокчиларига барча шароитларни яратиб беришда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда. Фонд фаолиятига бағишланган маълумотлар жойлаштирилган йиллик тақвим ва бошқа совғалар тадбир қатнашчиларига совға сифатида тақдим этилди.

 

Оилаларни мустаҳкамлаш - жамият тарққиётининг асосидир

Самарқанд шаҳрининг Ёшлар саройида вилоят хотин қизлар қўмитаси томонидан ташкил этилган “Оилаларни мустаҳкамлаш – жамият тарққиётининг асосидир” мавзусида конференция бўлиб ўтмоқда. Конференциядан кўзланган мақсад, оила институтини янада мустаҳкамлаш ва хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган ислоҳотларни таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш ва уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этишни таъминлашга қаратилган.

 

Олтин силсиланинг биринчи довони

Тарихий ва миллий қадриятларга бой юртимизнинг Ислом оламидаги юксак ўрни ва нуфузи ҳеч бир мусулмонга сир эмас. Айниқса, бу юртдан етишиб чиққан буюк алломаларнинг ислом таълимотлари, хусусан, ҳадис илмини шакллантириш ва ривожлантиришдаги хизматлари бутун дунёда тан олинган. Ислом дини ва маданий-маънавий меросга эътибор қаратилаётган бугунги кунда Ўзбекистон заминида ўз дини ва маънавий анъаналарига меҳр ва садоқат, тарихий меросни асраб авайлаш бўйича ажойиб тажриба мактаби шаклланмоқда. Хабарингиз бор марҳум устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ва таржимонлар гуруҳи бутун Ислом оламида энг саҳиҳ ҳадис тўпламлари деб эътироф қилинган тўққиз мўътабар китобдан иборат “Олтин силсила” рукни остида илмий асосга эга, барча шартларга амал қилган ҳолда уламолар ҳайъати ижросида изоҳли таржима қилинишини йўлга қўйиб, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг “Жомеъус саҳиҳ” тўпламига бағишланган 8-жуздан иборат изоҳли таржиманинг 5 жузи “Ҳилол нашр” нашриёти томонидан чоп этилган эди. Ушбу хайрли ишнинг давоми ўлароқ асарнинг изоҳли таржимасига бағишланган “Олтин силсила” китобининг 6-8-жузлари ҳам нашрдан чиқди. 2019 йил 17 феврал куни унинг тақдимоти ҳадис илмининг султони, буюк ватандошимиз Имом Бухорий ҳазратларининг равзалари ёнида жойлашган жоме масжидда бўлиб ўтди. Тақдимотда юртимизнинг етук уламолари, устоз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг сафдошлари ва шогирдлари, “Ҳилол нашр” нашриёти раҳбари Исмоилхон Муҳаммад Содиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси котибият мудири Муҳаммад Айюбхон Ҳомидов, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили Зайниддин Эшонқулов, Самарқанд “Ҳадис илми мактаби” ректори Олимхон Юсупов ва кўплаб китоб ихлосмандлари иштирок этди. Тадбир аввалида “Олтин силсила” китобининг ижодий жамоаси томонидан Имом Бухорий ҳазратлари ҳаққига адо этилган Қуръони карим тиловатининг хатми, Умра зиёрати, қурбонликнинг савоблари дуо қилиниб, у кишининг ҳақларига бағишланди. Шу билан бирга “Жомеъус саҳиҳ” ҳадислар тўплами ҳам тўлиқ мутолаа қилиниб, унда келтирилган охирги уч ҳадиси шариф шу тадбир қатнашчилари иштирокида мутолаа қилиниб, якунига етказилди. Ушбу хатмлар ортидан буюк аллома ва барча ўтган азиз авлиёлар, динимиз, халқимиз ва юртимиз тараққиётга хизмат қилиб ўтганларнинг ҳақларига дуои хайрлар қилинди.

 

ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИНИНГ МАЖЛИСЛАР ЗАЛИДА "КАТТА ЛАНГАР ҚУРЪОНИ ВА УНИНГ ТАРИХИЙ АҲАМИЯТИ" МАВЗУСИДА ИЛМИЙ АМАЛИЙ СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Жорий йилнинг 12 – 13 феврал кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасида “Усмон Мусҳафи”нинг нодир нусхаларидан ҳисобланган “Катта Лангар Қуръони”га бағишланган “Катта Лангар Қуръони ва унинг тарихий аҳамияти” мавзусида илмий амалий семинар ва диний адабиётлар нашрини тартибга солишга оид муҳим тадбир бўлиб ўтиши белгиланган эди. Айни дамда анжуман ўз ишини бошлаб, мутахассислар томонидан мавзуга оид керакли маълумотлар иштирокчиларга етказилмоқда. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий У.Алимов, раис ўринбосарлари, Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минаваров, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг жойлардаги вакиллари иштирок этмоқдалар.

 

БОШ ХАТИБЛАР ИШТИРОКИДА НАВБАТДАГИ УЧРАШУВ

5 феврал куни шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг вилоят вакиллиги биносида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

 

Отинойилар билан маърифий учрашувлар давом этмоқда

9 ноябрь куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Ургут тумани отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Самарқанд шаҳар отинойилари учун навбатдаги учрашув

6 ноябрь куни вилоят бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Темирова бошчилигида Самарқанд шаҳри отинойилари билан навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Отинойилар олдидадаги вазифалар ўта долзарб (Ўқув-семинар тафсилоти)

2018 йил 20 октябрь куни Самарқанд вилоятида фаолият олиб бораётган отинойилар учун ўқув семинар ташкил этилди.

 

Ургут туманида отинойилар иштирокида семинар бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июнда ўтказилган «Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби» мавзусидаги йиғилиш баёни 18-банди ижроси юзасидан Самарқанд вилоятида қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

 

Маърифатли аёллар соғлом келажак асоси (Самарқандда отинойилар учун ўқув семинар)

Маълумки, жамиятнинг барқарор бўлиши, ёшларнинг миллий-диний қадриятларга содиқ ҳолда тарбия топиши, оилаларда соғлом муҳитни шаклланишида аёлларнинг ўрни беқиёс.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг