Учрашувлар, семинарлар, брифинглар

“Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот...”

Жорий йил 20 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг биринчи йиғилиши ва Олий Мажлис Сенатининг биринчи мажлисида сўзлаган нутқида ёшлар ва таълим масалалари Сенатнинг доимий эътиборида бўлиши кераклигини таъкидлаб, “Абдулла Авлонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир”, деган сўзларини такрор ва такрор айтишдан чарчамайман. Нега деганда, бу фикр бугунги кунда ҳар қачонгидан ҳам муҳим аҳамиятга эга эканини унутмаслигимиз лозим. Ёшларимиз кимнинг авлодлари эканини чуқур англашлари керак. Айни вақтда бугунги ислоҳот ва ўзгаришлар ўз-ўзидан бўлмаётганини билишлари зарур”, деган эди.

 

Исрофгарчилик бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир

Маълумки, маҳалла йиғинлари қошида  “Тўй-ҳашамлар, маърака ва маросимларни тартибга солиш бўйича комиссия” фаолияти йўлга қўйилган. – Комиссия аъзолари, имом-хатиб, катта тажрибага эга ёши улуғ нуронийлар,  маҳалла фаоллари билан бирга тўйларни ихчам, тартибли ва камчиқим тарзда ўтказиш борасида мунтазам иш олиб бораяпди. “Кенгашли тўй тарқамас”, деганларидек, маҳалланинг тўй, маросимларни тартибга солувчи комиссияси аъзолари тўй эгалари  билан кенгашиб олишади. Шунингдек, тўйни тартибли, ортиқча исрофгарчиликсиз ўтказиш, марҳумларнинг ҳаққига атаб қилинадиган маъракаларни чегаралаш борасида тўй аҳоли орасида тушунтириш тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

 

Ҳасанобод” маҳалласида тўй-ҳашамларни тартибга солиш масаласи бўйича йиғилиш бўлиб ўтди

Самарқанд шаҳар “Ҳасанобод” маҳалласида Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси сенати кенгашининг 2019 йил 14 сентябрьдаги 2736-III-592-III-сонли “Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказишни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги қўшма қарорини кучга киргани юзасидан давра суҳбати ўтказилди. Унда “Хўжа Нисбатдор”  жоме масжиди имом хатиби Б. Бобохонов, вилоят маҳалла маркази бош мутахассиси Ф. Г. Шокирова, “Оила”  маркази  бош мутахассиси Г. М. Хусаинова, 7-ИИБ хотин-қизлар билан ишлаш бош мутахассиси майор Г.Акбарова, 7-ИИБ профилактика инспектори Д. Турабов, ҳожи она ва ҳожи оталар, маҳалла фуқаролари, ОАВ ходимлари иштирок этдилар.

Унда сўзга чиққан имом-хатиб Б.Бобохонов ушбу қарорнинг аҳамияти, муборак динимиз кўрсатмаларида тўй-ҳашам, маърака-маросимларни ўтказишдаги меъёр, унинг тартиб ва қоидалари ҳақида ояти ва карима ва ҳадиси шарифлар асосида тушунчалар берди.

 

“У исроф қилгувчиларни севмайди”

Аллоҳ таоло бизларни риёкорлик, хўжакўрсинлик, манмансирашлик каби ножоиз ишлардан тийилиб, Ўзининг розилигини истаган ҳолда ҳаёт кечирмоғимизга буюради, ҳамда барча ишларимизни меъёрида қилмоғимизни ва ҳаддан ошмаслигимизни талаб қилади.

 

Ёшларни никоҳлаб қўйиш билан масъулият ниҳоясига етмайди

Жомбой туман "Иброҳим ота" жоме масжиди имом хатиби Анвар Аҳмедов туман "Оила" илмий амалий тадқиқот маркази билан ҳамкорликда Жомбой маиший хизмат  кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида “Ёшларни оилага тайёрлаш” ўқув машғулотида иштирок этди.

 

“Самарқандлик алломалар” китобида 140 га яқин олим ва диний уламо ҳақида маълумот берилган

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари томонидан тайёрланиб “Жаҳолатга қарши маърифат” рукни остида чоп этилган китоблар тақдимоти ўтказилди.

Унда тарихчилар, исломшунос, шарқшунос олимлар, соҳа мутахассислари, диний идора ва ташкилотлар вакиллари, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази ходимлари, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти тадқиқотчилари ва талабалари иштирок этди.

 

Нарпай туманида имом хатиблар, отинойилар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Нарпай туманининг 18 та жоме масжидида 25 нафар имом-хатиб ва имом ноиблари, 18 нафар отинойилар фаолият юритмоқда. Барча соҳа каби диний соҳа мутахассислари олдида ҳам бир қанча масъулиятли вазифалар турибди. Нарпай туман ҳокимлиги йиғилишлар залида туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, туман бош имом-хатиби, тумандаги барча имом-хатиб, имом ноиблар ва отинойилар иштирокида бўлиб ўтган йиғлишда тўй-маросимлардаги исрофгарчиликлар ва бидъат-хурофотлар, эрта ва яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг олдини олиш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, бўлажак келин куёвлар ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказиш, оилавий ажримларни олдини олиш каби масалалар муҳокама қилинди.  

 

Отинойиларнинг жамиятдаги ўрни

Қадим-қадимдан халқимиз фарзандлар тарбиясида, қўни-қўшни орасидаги тушунмовчиликни бартараф этишда,  оилавий ажримларнинг олдини олишда, кизларни оилавий ҳаётга ва  улар руҳиятини бекаликка тайёрлашда отинойилар хизматидан фойдаланишган. Отинойилар Қуръонни чиройли ўқишган, ҳадислар, халқ оғзаки ижоди ва пайғамбарлар тарихини яхши билишган. Никоҳнинг Аллоҳ даргоҳида тузиладиган илоҳий аҳд эканлигини, оиланинг муқаддаслигини, фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, фарзандларнинг ота-онаси, эл-юрти олдидаги бурчлари, эрнинг аёли, аёлнинг ўз эри олдидаги бурчларини  туғри тушунтиришган. Ўзлари эса бу борада ўзгаларга ўрнак бўлишган.

 

Асримиз вабосидан халқимиз ва келажак авлодни асрайлик

Ўқувчи ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар содир бўлиши, гиёҳвандлик, ичкиликбозликка берилиш, диний ақидапарастлик ва турли зарарли, бузғинчи оқимлар таъсирига тушиб қолишини олдини олиш бўйича имом-хатиблар мактаб ва бошқа таълим муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Ёшлар билан бу каби салбий иллатларнинг оқибати, дунё ва охиратдаги зарарлари борасида суҳбатлар узвий равишда ўтказилмоқда. Самарқанд туман бош имом-хатиби Баҳодир домла Шарипов тумандаги 32-сонли умумий ўрта мактаб ўқувчилари билан учрашиб “Ўз жонига суиқасд қилишнинг оқибати нима?”, “Гиёҳвандлик ва ОИТС – умр заволи” мавзуларида суҳбатлашди. Унда мактабнинг юқори синф ўқувчилари, устозлар ва маҳалла фаоллари қатнашди.

 

Гуруҳ раҳбарлари билан машғулот ўтказилди

Диний-маърифий жабҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида мўмин-мусулмонлар Ҳаж ва Умра ибодатларини адо этиб келмоқда. Фуқароларимизнинг муқаддас зиёратни адо этиши учун Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Умра сафарига борувчи зиёратчиларнинг сонини белгилаш бўйича чекловлар олиб ташлангани фуқароларимизни янада қувонтирди.

 

Оммавий маданият ва бошқа зарарли иллатлар ҳақида аҳолига тушунчалар берилди

Каттақўғон шаҳар Гўзалкент,  Оқолтин маҳалла аҳолиси билан 14-мактаб йиғилишлар залида Оммовий маданят, ўз жонига қасд қилишни олдини олиш ҳамда Гиёҳвандликнинг салбий оқибатлари тўғрисида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Каттақўрғон шаҳар бош имом-хатиби Хайрулла Дўстмуродов, ҳокимликнинг ҳотин-қизлар бўйича қўмитаси, шаҳар ИИБ ходимлари ҳамда мактаб маъмурияти иштирок этди.

Тадбирда сўзга чиққан Х.Дўстмуродов бугунги кунда ҳеч бир халқнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли “урф-одатлар” кўпайиб бораётгани, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб, бу нарса эса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган суҳбатларида кўзга ташланаётгани, бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмаслиги, бу каби турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлиш лозимлигини айтиб ўтди.

Шунингдек, имом-хатиб Х.Дўстмуродов ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик ва ичкиликбозлик каби иллатларнинг салбий оқибатлари ҳақида аниқ далиллар асосида йғилганларга тушунчалар берди.

 

Муфтий ҳазратлари Самарқанд вилояти имом-хатиблари билан учрашдилар

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедовнинг Самарқанд вилояти бўйлаб сафарлари бошланган эди. Самарқанд шаҳридаги “Ёшлар иттифоқи” мажлислар катта залида вилоятда фаолият олиб бораётган барча имом-хатиб, имом ноиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда диний соҳа вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар таҳлил қилиниб, йўл қўйилган камчилик ва мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ҳамда уларнинг ечими бўйича аниқ таклифлар берилди. Шунингдек, бугунги кунда имом-хатиблар олдида турган муҳим вазифалар ва жаҳолатга қарши маърифат билан курашда уларнинг тутган ўрни каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди. Шунингдек, ҳозирги ислоҳотларнинг янги босқичида диний-маърифий йўналишдаги ишларни жадаллаштириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти,  бугунги тинч ва осойишта кунларнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, соф Ислом таълимотини кенг тарғиб қилиш ишларида фаолликни ошириш бўйича тўхталиб ўтилди.

Йиғилиш якунида “Вақф” хайрия жамғармаси томонидан барча имом-хатибларга Қуръони карим китоби тарқатилди.

Самарқанд вилояти сафари давом этмоқда.

 

Диний маърифатни етказиш - бугунги кун имомининг масъулияти ҳисобланади

Бугун дунёнинг турли чеккаларида муқаддас ислом номидан содир этилаётган террорчилик ҳаракатлари, исломий тушунча ва ғояларни бузиб талқин қилган ҳолда соддадил мусулмонларни чалғитиш ҳолатлари динимизнинг бағрикенглик, мўътадиллик ва инсонийликка йўғрилган мусаффо таълимотини аҳоли, хусусан, ёшларимизга тўғри тушунтириш заруратини тобора оширмоқда.

Шундай экан, бугунги кун имомлари зиммасидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда диний маърифатни оммага етказишлари, ижтимоий ҳаётда фаол иштирок этишлари, Ватан равнақи, Юрт тинчлигини таъминлаш ва халқ фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишлари зарур. Мана шуларни ўзида ҳис этган имом-хатибларимиздан Самарқанд шаҳар “Хўжа абду Дарун” жоме масжиди имом-хатиби Зафар Маҳмудов ҳам таълим муассасалари, маҳалла йиғинларида бўлиб, соф ислом маърифати, ота-боболаримизнинг мустаҳкам ва собит эътиқод йўлларидан оғишмай бориш, бугунги кунда жаҳонда юз бераётган турли зиддият ва тўқнашувлар моҳияти, ҳушёр ва огоҳ бўлиб яшаш, оммавий маданият ниқоби остидаги маънавиятимиз, эътиқодимизга тамомила зид одатлар ҳақида сўз юритиб, аянчли якунлари ҳақида ҳаётий мисоллар келтириб ўтмоқда.

 

Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби “Панжоб” маҳалласи аҳолиси билан учрашди

Самарқанд шаҳар “Панжоб” маҳалласида ижтимоий, маънавий муҳитни янада соғломлаштириш, диний экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тарғибот тадбирида Самарқанд шаҳар бош имом-хатиби Нуриддинхон Исломов иштирок этиб, тадбир иштирокчиларига бугунги тинчлик, осойишталик ҳукум сурган бир буюк давлатда яшаётганимиз учун шукроналар келтириш, лекин баъзи бир қўпорувчи кучлар томонидан юртимиз тинчлигига раҳна солаётган айрим кучлар борлиги одамларни огоҳ бўлишга даъват этишини айтиб ўтди.

 

Ислом тинчлик дини

Радикал мутаассиб гуруҳлар Ислом дини ниқоби остида зўравонликларга қўл уриб, қўпорувчилик, қотилликлар содир этмоқда. Диний уламолар, соҳа вакилларидан исломнинг асл моҳиятини кенг жамоатчилик, ёшларга тўғри етказиш, диний экстремистик ташкилотлар даъволарига асосли, илмий  раддиялар бериш асосий вазифалардан ҳисобланади. Шу каби мақсадларни ўз ичига олган давра суҳбатлари, учрашув ва тадбирлар аҳоли билан, илм даргоҳларида имом-хатиблар томонидан ўтказиб келинмоқда.

Пастдарғом туман “Абдурасулбой” жоме масжиди имом-хатиби Улуғуов Худоёр ҳам Пастдарғом Автомобил ва йўллар касб-ҳунар коллежида “Ислом тинчлик дини” мавзусида ўқувчилар билан давра суҳбати ўтказди. Суҳбат давомида имом-хатиб томонидан Ислом – тинчлик, инсонпарвар дин эканлиги ояти карима ва ҳадиси шарифлар асосида тушунтириб берилди. Тадбир қатнашчилари ўзларини қизиқтирган саволларга етарлича жавоб олдилар. Айтиш мумкинки, учрашув мазмунли, ўзаро савол-жавоб тарзида ўтди.

 
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг