Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Зиёуддинхон ибн Эшон Бобохон

 
 

1908 йили Тошкент шаҳрида ўз даврининг улуғ олими Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон хонадонида туғилган. Ҳаким қори домла, Баходирхон махдум, Шайх Алоуддин, Жамол ҳожи ва бошқа устозлардан таълим олади. 12 ёшда Қуръон ҳофизи бўлган. 1920 йили Тошкентдаги Кўкалдош мадрасасига ўқишга кириб, ҳадис ва фиқҳ илмини ўрганади. 1943 йили ташкил этилган Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасига масъул котиб, 1947 йили Ўзбекистон қозиси этиб сайланади.

1947-1948 йиллари Қоҳирадаги “Ал-Азҳар” дорилфлунида, сўнгра Макка ва Мадина шаҳарларида таҳсил олади. 1948 йили минтақа мусулмонлари диний бошқармаси раиси ноиби, 1957 йили отасининг (раҳимаҳуллоҳ) вафотидан сўнг эса раис этиб сайланди ва умрининг охирига қадар ана шу вазифада самарали ишлади. Раҳбарлиги даврида Қуръони карим ва бошқа диний китоб-дарсликлар чоп этилди, Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти (олий маъҳад) очилди, мусулмонлар учун журнал, тақвим нашр этила бошланди. Собиқ СССР, Ўрдун (Иордания), Марокаш, Ливан мамлакатлари мукофотларига сазовор бўлган, бир неча асарлари бор. 1982 йили Тошкентда вафот этди, отасининг ёнига дафн қилинди.

Манба: Ўзбекистон мусулмонлари идораси китобидан


Киритилган вақти: 09/10/2019 16:19;   Кўрилганлиги: 68
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/ziyouddinxon-ibn-eshon-boboxon
Чоп этилган вақт: 24/10/2019 08:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг