Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Юрт сарҳадлари томон сафар

 
 

Жорий 2017 йилнинг 17-18 март кунлари Самарқанд вилоятининг чегара ҳудудлари ҳисобланган Ургут ва Булунғур туманларида аҳоли билан ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга қаратилган қатор учрашувлар ўтказилди. Уларда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими Шаҳрух Абдурасулов, Тошкент ислом университети докторанти Ҳайдархон Юлдашходжаев, Тошкент ислом университети исломшунослик маркази ходими Донёр Муродов қатнашдилар.

Ургут туманида бўлиб ўтган тадбирлар туманнинг Ургут педагогика ва спорт коллежи, Ургут агросаноат касб ҳунар коллежи, Ургут маиший хизмат коллежи, Ургут агротадбиркорлик коллежи, Ургут агротадбиркорлик ва сервис коллежи, Ургут тадбиркорлик коллежи, Жартепа маиший хизмат кўрсатиш коллежи ҳамда Ургут агро иқтитисодиёт коллежида олиб борилди.

Булунғур туманида эса, Булунғур педагогика коллежи, Булунғур саноат коллежи, Булунғур саноат ва сервис коллежи, Булунғур маиший хизмат кўрсатиш коллежида ўтказилди.

Маърузачилар гуруҳларга бўлинган ҳолда махсус жадвал асосида тадбирларда иштирок этдилар. “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да олиб борилаётган ишларнинг узвий давоми сифатида бўлиб ўтган учрашувларда маърузачилар дунёда кечаётган гиосиёсий жараёнлар, диний экстремизм ва халқаро терроризмнинг мудҳиш оқибатлари, ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг қадрига етиш ва шукроналик ҳисси билан яшаш, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга теран назар, ватан, миллат, эл-юрт тақдирига дахлдорлик, огоҳлик, ҳушёрлик туйғуларини шакллантиришнинг аҳамияти борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар. Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг марҳум Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда амалга оширилган кенг қамровли ислоҳотлар ва уларнинг бугун Президентимиз томонидан янада юксалтирилаётгани хусусида сўз юритдилар.

Шунингдек, тадбирлар давомида ёшларнинг одоб-ахлоқли, ватанига муҳаббатли, яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдалана биладиган инсонлар қилиб тарбиялаш борасида нутқлар сўзланди ҳамда бу борадаги таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Таъкидлаш лозимки, 2017 йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилиниши муносабати билан юртимиз бўйлаб мутасадди ташкилотлар раҳбар ва ходимларининг аҳоли билан бевосита мулоқотга киришиши, уларнинг дардини тинглаб, муамоларини ҳал этишга кўмаклашиши халқ орасида бугунидан розилик, эртанги кунга ишонч ҳисларини мустаҳкамламоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 18/03/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1297
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/yurt-sarhadlari-tomon-safar
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 13:17
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг