Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЙИЛ ИМОМИ ТАНЛОВИ БИРИНЧИ БОСҚИЧИ НИҲОЯЛАНДИ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг имом-хатиблар ва имом ноиблари ўртасида “Йил имоми-2016” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги 2016 йил 15 апрел 01А/19-сонли буйруғига асосан вилоятимизда 18-26 май кунлари танловнинг биринчи (туман) босқичи бўлиб ўтди. Унда вилоят бош имом хатиби нуриддинхон Исламов, бош хатиб ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ва вилоятдаги олий таълим муассасаларининг маънавият ва маърифат ишлари бўйича проректорлари, бўлим бошлиқлари ҳийъат сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб бордилар. Танлов низомига мувофиқ, қатнашчиларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Иштирокчилар белгиланган саволларга жавоблар қайтаришди. Танлов ҳар томонлама юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қайдномаси қуйидагиларни ташкил этди:

Булунғур туманидан Эрганакли жоме масжиди имом хатиби Аззамов Асадулло;

Жомбой туманидан Иброҳим ота жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар;

Иштихон туманидан Полвон ота жоме масжиди имом хатиби Ёқубов Алижон;

Қўшработ туманидан Даврқўрғон жоме масжиди имом хатиби Тўхташов Ёқуб;

Пастдарғом туманидан Имом ота жоме масжиди имом хатиби Абдуллаев Ўткир;

Нуробод туманидан Нурдум ота жоме масжиди имом хатиби Равшанов Рашид;

Самарқанд шаҳридан Руҳобод жоме масжиди имом ноиби Мирзоахмадов Ҳусен;

Самарқанд туманидан Хўжа Аҳрори Вали жоме масжиди имом ноиби Асламов Ворис;

Тайлоқ туманидан Гадой Қушчи жоме масжиди имом хатиби Ибодуллаев Иброҳим;

Каттақўрғон шаҳридан “Тегирмонбоши” жоме масжиди имом хатиби Сатторов Аслиддин;

Каттақўрғон туманидан “Мерган ота” жоме масжиди имом хатиби Увайтов Ортиқ;

Нарпай туманидан “Сўфи Зийрак” жоме масжиди имом хатиби Шукуров Алишер;

Пахтачи туманидан “Қораминос” жоме масжиди имом хатиби Тўраев Собир;

Пайариқ туманидан “Мулла Тоҳир” жоме масжиди имом ноиби Азимов Қамариддин;

Оқдарё туманидан “Пичоқчи” жоме масжиди имом хатиби Исроилов Зафар;

Ургут туманидан “Боғишамол” жоме масжиди имом ноиби Латипов Маҳмудлар биринчиликни қўлга киритиб, танловнинг вилоят босқичига йўлланма олдилар.

Танлов сўнгида ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2950
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yil-imomi-tanlovi-birinchi-bosqichi-nihoyalandi
Чоп этилган вақт: 17/04/2024 01:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг