Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЙИЛ ИМОМИ КЎРИК ТАНЛОВИНИНГ ТУМАНЛАР БОСҚИЧИ БОШЛАНДИ

 
 

Жорий йилнинг 18 май куни Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Амир Ҳамза” жоме масжидида Булунғур ва Жомбой туманлари имом-хатиб ҳамда имом ноиблари иштирокида “Йил имоми” кўрик танловининг дастлабки (туман) босқичи бўлиб ўтди. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йил 15 апрелдаги 01А/19-сонли буйруғи асосида ташкил этилган танловда вилоят вакили Нуриддинхон Исламов, вакил ўринбосари Зайниддин Эшонқулов ҳамда Самарқанд тиббиёт институти маънавият ва маърифат ишлари бўйича бўлим бошлиғи Сулаймон Ҳалимовлар ҳийъат сифатида қатнашиб, иштирокчиларни муносиб баҳолаб бордилар.

Танлов низомига мувофиқ, қатнашчиларнинг илмий савияси, дунёқараши, бугунги кунда олиб бораётган фаолияти ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилди.

Иштирокчилар белгиланган саволларга жавоблар қайтаришди. Танлов ҳар томонлама юқори савияда ўтказилди ва якуний натижалар қайдномаси қуйидагиларни ташкил этди:

Булунғур туманидан Эрганакли жоме масжиди имом хатиби Аззамов Асадулло биринчи ўринга лойиқ деб топилди.

Жомбой туманидан Иброҳим ота жоме масжиди имом хатиби Ахмедов Анвар биринчи ўринни қўлга киритди.

Танлов сўнгида ғолибларга ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари улашилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 18/05/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3599
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yil-imomi-korik-tanlovining-tumanlar-bosqichi-boshlandi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 02:46
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг