Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ЙИЛ ИМОМИ-2015 кўрик танлови ғолиблари тақдирланди

 
 

Йил имоми-2015” кўрик танловининг якуний босқичи ҳар йилгиданда қизиқарли ва муросасиз кечди. Ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланган танловнинг якуний натижаларига кўра, 225 балл тўплаган Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги «Тўхтабой” жоме масжиди имом-хатиби Бегматов Исоқжон биринчи ўринга сазовор бўлди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг биринчи даражали дипломи, компьютер жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Иккинчи ўринга муносиб деб топилган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри “Хўжа Абду Дарун” жоме масжиди имом-ноиби Бахриев Қамариддин ва Тошкент вилояти Бекобод тумани «Чаноқ» масжиди имом-хатиби Бухорбоев Ёқубга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг иккинчи даражали дипломи, телевизор ва бошқа қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.

Учинчи ўринларга Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар «Имом Эшон» жоме масжиди имом-хатиби Бахраматдин Разов ва Бухоро вилояти Бухоро шаҳар «Хўжа Исмат” жоме масжиди имом-хатиби Салоҳиддин Гадоев лойиқ кўрилди ва Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг учинчи даражали дипломи, микротўлқинли печ ва бошқа қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. Танловда иштирок этган бошқа имом-хатибларга ҳам Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Тўққизинчи бор имом-хатиблар ўртасида ўтказилган мазкур танлов ўтган йиллардагидан кўра ҳар томонлама юқори савияда ўтказилганлиги эътироф этилди. Танловда имом-хатибларнинг билим ва салоҳияти, нотиқлиги йилдан-йилга ўсиб, такомиллашиб бораётгани йиғилиш қатнашчиларида катта таассурот қолдирди.

Танлов якунида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдураззоқ Юнусов, Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи М.Юлдашев ўзларининг қимматли тавсиялари билан ўртоқлашиб хусусан, имомлар доимий ўз устида ишлаши, изланишда бўлиши ва бешикдан қабргача илм талаби билан яшашнинг нақадар бахт эканини таъкидлаб, имом хатиблар учун зарур бўлган долзарб кўрсатмаларини берди. Она Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва динимиз равнақига йўлида қилаётган хизматлари учун ташаккур билдириб, дуои-хайр билан тадбирга якун ясадилар.

www.muslim.uz дан


Киритилган вақти: 03/11/2015 00:00;   Кўрилганлиги: 4061
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/yil-imomi-2015-korik-tanlovi-goliblari-taqdirlandi
Чоп этилган вақт: 25/04/2024 09:37
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг