Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Янги уйлар туҳфа қилинди

 
 

Жорий йилнинг 25 декабр куни Самарқанд вилоятида имконияти чеклананган юртдошларимизнинг 92 нафарига барча қулайликларга эга замонавий уйлар совға қилинди. Шундан Самарқанд шаҳрида ана шундай фуқароларнинг 33 нафарига уйлар берилганлиги улар учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ҳокимлигинининг матбуот хизмати маълум қилади.

Бундай тадбирлар вилоятнинг барча туманларида ҳам бўлиб ўтиб, эхтиёжманд оилаларга арзон нарҳдаги уй-жойлар топширилди. Топшириш маросимларида имом хатибларимиз ҳам иштирок этиб келмоқдалар.

Хабарда таъкидланишича 2017 йил давомида Самарқанд вилоятида жами 2 минга яқин намунавий лойиҳалар асосидаги арзон уй-жойлар барпо этилиб, ўз эгаларига топширилган. Шулар орасида 142 нафар кам таъминланган, ўзгалар ёрдамига муҳтож фуқароларимизга уй-жойларнинг бошланғич бадал тўловларини хомийлик маблағлари ва бошқа манбалар хисобидан тўлаб берилганига алоҳида урғу бериб ўтиш лозим.

Серфайз уйларга кўчиб ўтган юртдошларимизга янги хонадон муборак бўлсин деймиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 26/12/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 1329
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/yangi-uylar-tuhfa-qilindi
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 16:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг