Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХИЗМАТЛАР ҚАДР ТОПДИ

 
 

2017 йил 27 ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилояти вакиллигида шаҳар ва туман бош имом хатиблари иштирокида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда “Мовароуннаҳр” нашриёти бош директори Абдужалил Хўжам иштирок этди.

Вилоят бош имом хатиби З.Эшонқулов дастлаб вилоятдаги диний жабҳадаги ҳолат, имом хатибларнинг салоҳиятини кўтариш, жойларда олиб борилаётган ижтимоий, маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича тўхталиб, бу борадаги ютуқ ва камчиликлар ҳақида гапириб ўтди. Бош имом хатибларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

Сўнг, “Мовароуннаҳр” нашриёти директори А.Хўжамов сўзга чиқди ва бугунги кунда халқимиз маънавиятини оширишда “Ҳидоят” журнали ва “Ислом нури” газетасининг тутган ўрни, ушбу икки нашр сифат жиҳатидан тобора зиёда бўлиб бораётгани ҳақида тўхталди.

Нашрлардан янада кўпроқ кишилар манфаат топишини таъминлашда имом хатибларнинг салмоқли ҳиссаси борлиги, шуни теран англаган ҳолда жойларда аҳоли орасида тушунтириш ишларини олиб бориш, маърифат нури кираётган оилалар сонини ошириш ишларида янада фаолроқ бўлишга чақирди.

Тадбир сўнгида йиғилишда қатнашган жорий 2017 йил обунасини ташкил этишда фаоллик ва намуна кўрсатган 30 нафар масжид имом хатиблари “Мовароуннаҳр” нашриётининг махсус ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 27/11/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2147
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xizmatlar-qadr-topdi
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 18:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг