Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хитой компанияси Самарқанд шаҳар бош режасини ишлаб чиқишга киришди

 
 

Хитойнинг China Construction Engineering Design Group Corporation Ltd компанияси вице-президенти Сун Сяолун Самарқанд шаҳри ва Samarkand City сайёҳлик зонаси бош режасини ишлаб чиқиш бўйича ишларнинг барча нюансларини шахсан ўрганиш учун Самарқандга етиб келди, деб ёзади «Podrobno.uz».

Хитой компанияси ва Ўзбекистон Миллий банки ўртасидаги шартнома шу йилнинг августида имзоланган эди. Бундан ташқари, банк июлда Хитойнинг Ипак йўли жамғармаси билан Samarkand City қурилиши бўйича ҳамжиҳатлик ҳақида меморандум имзолаган.

Шартнома доирасида Самарқанднинг бош режаси концепциясини ишлаб чиқиш ҳамда шаҳарсозлик маконини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти тадбирлари учун қуриладиган объектлар билан боғлаган ҳолда ташкил қилиш режалаштирилмоқда. ШҲТ мажлиси Самарқандда 2022 йилда ўтказилади.

Манба: "daryo.uz"


Киритилган вақти: 27/09/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 760
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/xitoy-kompaniyasi-samarqand-shahar-bosh-rejasini-ishlab-chiqishga-kirishdi
Чоп этилган вақт: 26/09/2020 16:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг