Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Хайрия ишлари давом этмоқда

 
 

"Вақф" хайрия жамоат фонди сизнинг хайрия маблағларингизни шариатда кўрсатилган эзгу мақсадларда, хақдорларга етказилишига кафолат беради. Фондга келиб тушаётган закот ва бошқа турдаги хайрия маблағлари ҳисобидан мухтож оилаларни қўллаб-қувватлаш учун озиқ-овқат маҳсулотлари, беморларга дори-дармонлар етказиш ва шу каби ижтимоий йўналишларда хайрия ишлари амалга оширилмоқда. Айниқса, ҳозирги мураккаб вазиятда кўмак беришнинг, хайрия қилишнинг айни вақти! Бу борада  "Вақф" хайрия жамоат фондининг барча ҳудудий филиалларида саховат ва кўмак акциялари, хайрия тадбирлари доимий уюштирилмоқда.

Куни кеча яна "Вақф" хайрия жамоат фонди Самарқанд филиали иштирокида яна бир хайрли ишга қўл урилди ва Паяриқ туманининг чекка ҳудудлардаги бир гуруҳ ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари  билан учрашиб, ҳолидан хабар олинди ва  зарурий бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат  68 дона "Вақф" пакетлари ўз эгаларига тарқатилди. Хайрия тадбирлари давом этмоқда.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 23/06/2020 10:47;   Кўрилганлиги: 1033
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/xayriya-ishlari-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 16:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг