Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ХАЙРИЯ ДАСТУРХОНИ

 
 

Жорий йилнинг 20 январ куни Самарқанд шаҳар "Намозгоҳ" жоме масжиди имом-хатиби Ҳамзахон Пўлатов ҳомийларни жалб этган ҳолда Имом Бухорий халқаро маркази тингловчилари ва ишчи ходимлардан иборат юз нафар кишига тушлик дастирхонини ёзди.

Дастлаб, Имом Бухорий жоме масжиди имом-хатиби З.Эшонқулов йиғилганларни янги 2016 йил ҳамда ватан ҳимоячилари куни байрамлари билан табриклар экан, юртимизда олиб борилаётган ислоҳатлар, диний соҳадаги ютиқлар ҳақида қисқача гапириб ўтди. Сўнг эса Қуръони карим тиловат қилиниб, ўтганларнинг руҳи покларига бағишланди ҳамда юртимиз истиқлоли абадий бўлиши, халқаро марказнинг ишларига ривож беришини сўраб дуои хайрлар қилинди.

Сўнгра дастурхонга таомлар тортилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 21/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2048
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/xayriya-dasturxoni
Чоп этилган вақт: 24/10/2019 08:22
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг