Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Халқаро аҳвол ва хавфсизликни таъминлаш

 
 

Жорий йилнинг 25 ноябр куни Самарқанд вилояти Пайариқ тумани Челак қишлоқ хўжалик коллежи мажлислар залида “Халқаро аҳвол ва хавфсизликни таъминлаш” масаласи юзасидан аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Йиғилишда туман ҳокими А.С.Жўраев, вилоят бош имом хатиби ўринбосари З.Эшонқулов, маҳалла оқсақол ва фаоллари ҳамда коллеж ўқитувчилари иштирок этишди.

Дастлаб йиғилишни Пайариқ туман ҳокими А.С.Жўраев очиб берди ва нутқи давомида ёш авлод яратилаётган шарт-шароитларга шукр қилиб яхши билим олиши, келажакда етук инсон бўлишга интилиб яшаши лозимлиги, юртимизнинг тинчлигини асраш ҳамда дунёда кечаётган геосиёсий жараёнлар ҳақида гапириб ўтди. Шунингдек, аҳоли унимдор ерлардан оқилона фойдаланиши, чет элларга бориб ишлагандан кўра ватанимиздаги мавжуд икониятларни мақсадли йўналтириш кераклигини таъкидлади.

Шундан сўнг, Самарқанд вилоят бош имом хатиби ўринбосари ҳамда Имом Бухорий жоме масжиди имом хатиби З.Эшонқулов сўзга чиқиб, халқаро аҳвол ва хавфсизликни таъминлаш, бугунги кундаги турли мафкуравий хуружлар, улардан ҳимояланиш йўллари, юртимиздаги тинчлик хотиржамликнинг қадрига етиб, уни авайлаб-асраш, бузғунчи тўдаларнинг фитналаридан огоҳ этиш ва ёшларни турли вайронкор кучларнинг алдамчи ғояларидан ҳимоя қилиш каби энг долзарб масалаларга тўхталиб ўтди.

Тадбир сўнгида учрашув иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларини бериб ўзларига керакли маълумотларга эга бўлдилар ва тадбир савол-жавоб тарзида якунланди.

Саидусмон Зикиряев

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилоят вакиллиги масъул котиби


Киритилган вақти: 26/11/2015 00:00;   Кўрилганлиги: 1947
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/xalqaro-ahvol-va-xavfsizlikni-taminlash-
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 12:13
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг