Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят бош имом-хатиби олисда жойлашган масжидларда бўлди

 
 

Чегара ҳудуд ва марказдан олисда жойлашган масжидлар билан танишиш мақсадида вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Ургут туманида бўлди. Вилоят бош имом-хатиби сафар давомида “Қуйиқишлоқ” жоме масжидида бўлиб, масжиднинг бугунги ҳолати, намозхонлар учун ҳозирланган шароит, қишги мавсумга тайёргарлик ишлари билан танишди. Масжид қавми билан суҳбатлашиб, Аллоҳга шукроналик келтириш, ёшлар тарбияси, оилаларнинг мустаҳкамлиги борасида суҳбатлашди.

Шундан сўнг янгидан бино қилинаётган “Бойбул” масжидига ташриф буюриб, у жойда олиб борилаётган қурилиш ишлари билан танишди. Масжид шаҳарсозлик меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ замонавий лойиҳага асосан қурилмоқда. Қурилиш ишлари 2017 йил бошланган. Ҳозир масжид биноси тўлиқ қад ростлаган. Унинг том қисми ёпилган бўлиб, гумбазлар ўрнатилган.

Вилоят бош имом-хатибига ушбу сафар давомида Ургут туман бош имом-хатиби Ш.Ҳақбердиев ҳамроҳлик қилди.    

ЎМИ Самарқанд виолят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/11/2019 15:12;   Кўрилганлиги: 1085
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyat-bosh-imom-xatibi-olisda-joylashgan-masjidlarda-boldi
Чоп этилган вақт: 26/04/2024 01:58
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг