Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Вилоят бош имом-хатиби Каттақўрғон ва Нарпай туманларида бўлди

 
 

Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов масжидларнинг фаолияти билан танишиш, аҳоли билан учрашиш мақсадида Каттақўрғон ва Нарпай туманларида бўлди. Каттақўрғон тумани, Пайшанба шаҳарчасида фаолият юритаётган деҳқон бозорида бўлган вилоят бош имом-хатиби бозорнинг фаолияти билан танишар экан, яқинда ўз ишини бошлаган саховат растасини ҳам кўздан кечирди. Олдин хабар берганимиздек, бу растага саховатпеша инсонлар томонидан қўйилган озиқ-овқат маҳсулотларини муҳтож кишилар ўз эҳтиёжларига яраша ҳақ тўламасдан олиб, истеъмол қилишлари мумкин.

Шунингдек, З.Эшонқулов Каттақўрғон тумани “Хўжа Карзон” жоме масжидига ташриф буюриб, бу жойда намозхонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Каттақўрғон ва Пахтачи туманига ташриф чоғида ариза билан мурожаат қилган фуқаролар билан ўз жойида учрашиб, муаммо ва талабларини бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Пахтачи туманининг халқаро магистраль йўли бўйида жойлашган умумий овқатланиш шахобчасида йўловчилар учун барча шароитларга эга таҳоратхона барпо этилган. Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов ушбу масканда бўлиб, таҳоратхона ва намозхонлар учун яратилган шароитлар билан танишди.    

 

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги ахборот хизмати


Киритилган вақти: 11/03/2020 11:56;   Кўрилганлиги: 1262
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/viloyat-bosh-imom-xatibi-kattaqorgon-va-narpay-tumanlarida-boldi
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 17:31
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг