Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ НИШОНЛАНДИ

 
 

2017 йил 12 январь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб вилоят миқёсида тадбир бўлиб ўтди. Унда кўплаб ташкилот ва жамоат бирлашмалари, фахрийлар, ўқув муассасалари вакиллари қаторида вилоят бош имом хатиби Н.Исламов ва бош имом ўринбосари З.Эшонқулов иштирок этди.

Дастлаб, Соҳибқироннинг қабри жойлашган Гўри Амир мақбарасида Қуръон ўқилиб, қурбонлик сўйилди. Ушбу хайрли ишлар савоби Амир Темур ҳазратлари ҳамда барча ўтган буюк бобокалонларимиз руҳи покларига бағишланди. Сўнг Темур бобомиз ҳайкали пойига гулчамбар қўйилди.

Сўнгра тадбир қатнашчилари биргаликда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари асосчиси, марҳум юртбошимиз Ислом Каримов қабрларини зиёрат этиш учун бордилар. У ерда ҳам Қуръон тиловати қилиниб, марҳум Президентимизнинг буюк хизматлари ёдга олинди, ҳақларига дуолар йўлланиб, хизматларига муносиб мукофотлар олишлари яратгандан сўраб қолинди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/01/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2802
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vatan-himoyachilari-kuni-nishonlandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 22:44
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг