Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

“Вақф” фонди яна бир оилага ёрдам берди

 
 

“Вақф” хайрия жамоат фонди Самарқанд вилоят филилали ҳамда филиалга қарашли “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи ходимлари томонидан ҳомийларни жалб қилган ҳолда Нуробод тумани Оқсой қишлоғида яшовчи Фозилов Абдураҳимнинг яшаётган уйининг том қисми тўлиқ таъмирлаб берилди. Бир қисми қисми шифер, қолган жойлари лой сувоқ бўлган том тўлиқ тунука билан ёпилди. Ушбу ишларни амалга ошириш учун етти миллион икки юз минг сўм пул сарфланди.

“Фарзандларимнинг хурсандчилиги чексиз. Энди қор-ёмғирли кунларда томдан чакка ўтади, деган хавотирсиз яшаймиз. Бунинг учун “Вақф” хайрия жамоат фонди ходимлари, эҳсон қилган кишилардан мамнунмиз”, деди уй эгалари.  

Фонднинг Самарқанд вилоят филиали раҳбари ўринбосари Азизхон Султонов ва “Ҳазрати Довуд” зиёратгоҳи иш бошқарувчиси Ғолиб Назаров ушбу ишларнинг бошланишидан охирига қадар бош-қош бўлиб турдилар.  Якунда уй эгаларини муборакбод этиб, фарзандаларининг келажакда етук инсонлар бўлиб, Ватанимиз, халқимиз ва муборак динимизга манфаати етадиган салоҳиятли фарзандлар бўлиб вояга етишларни тилади.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 08/10/2019 11:29;   Кўрилганлиги: 1103
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/vaqf-fondi-yana-bir-oilaga-yordam-berdi
Чоп этилган вақт: 19/04/2024 12:36
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг