Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

УСТОЗЛАР ДУОСИ ИЖОБАТ!

 
 

Инсон маънавий камолотга, икки дунё саодатига устоз ва мураббийлар тарбиясисиз эришолмайди. Маънавият моддиятдан устун бўлганидан устоз-муаллимлар ҳар бир даврда эъзозланган.

Қуръони каримда марҳамат килинади: "Аллоҳ сизлардан имон келтирган ва илм ато этилган зотларни (баланд) даража (мартаба)ларга кўтарур" (Мужодала сураси 11-оят).

Мазкур ояти карима олим ва илм ўргатувчилар мартабаси нафақат бандалар олдида, балки Аллоҳ таоло ҳузурида юқори эканига далолат қилади. Зеро, улар буюк муаллим бўлмиш Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) меросхўрларидир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайқи ва саллам) бундай марҳамат қиладилар: "Шубҳасиз, Аллоҳ таоло, фаришталар, осмон ва ердаги барча мавжудотлар, ҳатто уясидаги чумоли, денгиздаги балиқлар инсонга яхшилик ўргатган муаллим хаққига дуо қилади" (Имом Термизий ривояти).

 Энг муҳим жиҳат, устоз-мураббийларнинг илм ўргатиши энг олдин Аллоҳга ибодат бўлса, иккинчи томондан Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) меросхўрликдир. Улар энг қимматбаҳо бойлик хазиначилари. Инсонларга бу хазинани улашиш ҳуқуқи, имкони устоз, муаллимларга берилган.

 Шу муносабат билан бугун вилоят бош имом-хатиби Зайниддин домла Эшонқулов бошчилигида устоз домлаларни уйларига ташриф буюриб, яқинлашиб келаётган Рамазон ҳайити байрам билан табриклашди.

Ушбу улуғ Рамазон ҳайити байрам устозларга муборак бўлсин. Аллоҳ таоло барча устоз ва мураббийларнинг машаққатли меҳнатларида ёру мададкор бўлсин.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 21/05/2020 15:57;   Кўрилганлиги: 1279
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/ustozlar-duosi-ijobat
Чоп этилган вақт: 20/04/2024 17:50
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг