Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ургутликлар учун хушхабар

 
 

2018 йил муҳтарам Юртбошимиз томонидан Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилингани муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги масжидларда ёрдамчи хўжаликлар ташкил этиш бўйича қатор амалий ишлар амалга оширилмоқда.

23 феврал, муборак жума куни Ургут туманидаги “Чўбин” марказий масжидида анашундай хайрли ишлардан бири амалга ошди.

2000 дан зиёд мўмин-мусулмонлар жума намозини адо этадиган ушбу масжидда диний адабиётлар савдосига ихтисослашган янги дўкон ишга тушурилиб, маърифат улашишни бошлади.

Ургутликларни янги китоб дўкони билан муборакбод этамиз.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/02/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1009
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/urgutliklar-uchun-xushxabar
Чоп этилган вақт: 20/09/2020 09:53
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг