Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Умра зиёратингиз қабул бўлсин!

 
 

Самарқанд вилоятидан Умра зиёратига борган 196 нафар зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара шаҳридаги табаррук масканларни зиёрат этиб, бугунги кунда Макка шаҳрида бўлиб турибдилар. Умра зиёратларини адо этаётган юртдошларимизнинг кайфиятлари аъло даражада. Уларга раҳбарлик қилаётган гуруҳ раҳбарлари зиёратчиларимизнинг ибодатларини мукаммал адо этишлари, меҳмонхона ва ттранспорт хизматлари, таомланишларида қийинчиликларга учрамасликлари учун саъй-ҳаркат қилмоқдалар.

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилган, ул зот айтганлар:

من طاف بالبيت، لم يرفع قدما ولم يضع أخرى إلا كتب الله له حسنة: وحط عنه بها خطيئة ورفع له بها درجة

Кимки байтуллоҳни тавоф қилар экан бир оёғини ердан кўтариб, иккинчисини ерга қўйгунича Аллоҳ унга бир ҳасана ёзади, битта гуноҳини ўчиради ва даражасини бир поғонага ошираверади” (Имом Аҳмад).

Аллоҳ таоло тавоф баробарида ҳасаналарингизни зиёда бўлиши, гуноҳларни ўчирилиши ва даражаларигизни оширилишини насиб қилсин!

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги матбуот хизмати


Киритилган вақти: 13/02/2020 13:40;   Кўрилганлиги: 413
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/umra-ziyoratlaringiz-qabul-bolsin
Чоп этилган вақт: 22/09/2020 12:40
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг