Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Туманларга ташриф

 
 

2018 йил 9 март куни Самарқанд вилояти бош имом хатиби Зайниддин домла Эшонқулов Тайлоқ ва Ургут туманига ташриф буюриб, туман масжидларидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Бош имом хатиб томонидан Тайлоқ туманидаги “Навхоз ота”, Ургут туманидаги “Узун” ва “Ғойиб ота” масжидларида олиб борилаётган реконструкция, таъмирлаш ишлари жараёнлари кўздан кечирилди. Қурилиш ишларида имкон қадар намозхонларга кўпроқ қулайликлар яратиш, миллий меъморчилигимиз услубларидан фойдаланган ҳолда масжидларни гўзал ҳолга келтиришга доир маслаҳат ва кўрсатмалар бериб ўтилди.

Ургут туманидаги “Мулла Исҳоқ” масжидида бошланиш арафасида турган реконструкция ишлари учун оқ фотиҳа берилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 10/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1713
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/tumanlarga-tashrif
Чоп этилган вақт: 18/04/2024 18:59
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг