Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ТУМАН МАСЖИДЛАРИГА ТАШРИФ

 
 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги томонидан энг азиз ва энг улуғ байрам юртимиз мустақиллигининг 25 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан вилоятнинг чекка туманлари ва чегараолди ҳудудларида жойлашган масжидларга жума намозини адо этиш ва ўша атрофдаги маҳаллаларда истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фахрийлари, ногиронлар, ёлғиз кексалар, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олиш мақсадида малакали имомлар сафарбар этилди.

26 август жума куни Пастдарғом туманидаги “Нурул Ислом” жоме масжидига вилоят бош имом хатиби ўринбосари З.Эшонқулов, чекка ҳудудлардан Нуробод туманидаги “Парда Охун” жоме масжидига Самарқанд туман бош имом хатиби Б.Шарипов, Нарпай туманидаги “Кўкота” жоме масжидига Самарқанд туман “Арабхона” жоме масжиди имом хатиби Р.Азизов ташриф буюрдилар.

Воизлар жума намозида тезис асосида маъруза қилар эканлар, истиқлол қадри ва аҳамияти, юрт тинчлигини авайлаб-асраш, доимо ҳушёр туриш, айниқса бугунги таҳликали замонда ҳушёрликни янада ошириш борасида фикр-мулоҳазалар билдириб ўтдилар. Байрам муносабати билан масжидлар, қабристонларни обод этиш, қўни-қўшнилар, қариндошлар ҳолидан хабар олиш фазилати ҳақида ҳам батафсил тўхталдилар.

Намоз адо этилгач, имом домлаларимиз масжид атрофида истиқомат қилувчи кекса отахонлар, уруш қатнашчилари, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олиб, уларга байрам совғалари улашдилар.

ЎМИ Самарқанд вилоят вакилиги


Киритилган вақти: 26/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1516
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/tuman-masjidlariga-tashrif
Чоп этилган вақт: 22/11/2019 15:55
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг