Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Ташрифлар давом этмоқда

 
 

Аввал хабар қилганимиздек, Рамазон ойининг илк кунидан бошлаб Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарияти томонидан шаҳар ва туманлардаги масжидларга ташрифлар амалга ошириб келинмоқда.

6-7 июн кунлари Самарқанд шаҳридаги “Намозгоҳ” ҳамда “Руҳобод” масжидига ташриф буюрган вилоят бош имом хатиби Зайниддин Эшонқулов, вилоят бош имом хатиби ўринбосари Ёқубжон Мансуров доимгидек масжидлар ҳолати, ибодат учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Пешин намозини жамоат билан бирга адо этиб, йиғилганларга Рамазон фазилати, танчлигимизни қадрлаш, ота-онага яхшилик қилиш, Аллоҳ таолонинг буюк исму-сифатлари маъноси тўғрисида қисқа маъруза қилдилар.

Ташриф асносида масжид имом хатибларига масжид ҳовлиси ва таҳоратхонасини тоза - озода тутиш, таровеҳ намозини адо этишда намозхонларга қулайликлар яратиб бериш, огоҳлик ва ҳушёрликни ошириш тўғрисида бирқанча кўрсатмалар бериб ўтилди.

Аниқланган камчиликларни бартараф этиш борасида маслаҳат ва топшириқлар берилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 07/06/2017 00:00;   Кўрилганлиги: 2276
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/tashriflar-davom-etmoqda
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:54
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг