Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

ТАРОВЕҲ НАМОЗЛАРИ ТАРОВАТИ

 
 

Муборак Рамазон ойининг файзли кечаларида намозхонлар ҳолидан хабар олиш, масжидларда ибодат учун ҳозирланган шароитлар билан яқиндан танишиш, айниқса хатми Қуръон бўлаётган масжидлардаги руҳиятни ўрганиш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Самарқанд вилояти вакиллиги раҳбарлари ҳамда вакиллик ходимлари вилоят бўйлаб сафарларга чиқмоқдалар. Таъкидлаш лозимки, йилнинг энг иссиқ ва кунларнинг энг узун вақтига тўғри келган Рамазон ойида мўмин-мусулмонларнинг ихлосу ғайрат билан ибодат қилаётганлари таҳсинга лойиқ. Намозхонлар юзида хотиржамлик, розилик аломатлари кўриниб турибди.

Шу бугунгача Оқдарё, Иштихон, Пайариқ, Қўшработ, Ургут, Жомбой, Булунғур, Самарқанд шаҳар, Самарқанд, Пахтачи, Пастдарғом, Нуробод туманларидаги масжидларга ташрифлар уюштирилди.

Ташрифлар давомида намоз асносида қисқа муддатли маъруза қилиниб, тинчлик қадри, уни ғанимат билиш, бугунги таҳликали замонда ҳамиша огоҳ туриш ҳақида тўхталиб ўтилди.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 16/06/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 3368
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/taroveh-namozlari-tarovati
Чоп этилган вақт: 29/03/2024 20:09
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг