Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Шамсуддинхон Бобохонов

 
 

Шамсуддинхон Зиёуддинхон ўғли Бобохонов 1937 йили Тошкент шаҳрида туғилган. 1959 йили Тошкент чет тиллар институти инглиз тили факультетини битирди. 1962-1966 йиллари Қоҳирадаги “Ал-Азҳар” дорилфунунида ўқиди. 1973 йили Москвада араб филологияси бўйича номзодлик ишини ёқлади. 1975-1982 йиллари Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти ректори, 1982-1989 йиллари Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармаси раиси, муфтий, 1989-1994 йиллари Ўзбекистон ФА Шарқшунослик институтида катта илмий ходим, диний бошқарма раисининг ўринбосари лавозимларида хизмат қилди.

 

“Минг бир фатво”, “Ал-Адабул муфрад” (таржима), “Сўнмас зиё” каби бир неча асарлари чоп этилган. 1994 йилдан 2003 йилгача депломатия соҳасида хизмат қилди. Миср, Саудия Арабистони, Иордания каби давлатларда Ўзбекистоннинг элчиси бўлди. Иордания Қироллик академияси ҳақиқий аъзоси, халқаро Ибн Сино мукофоти соҳиби бўлган. 2003 йили Тошкентда вафот этган.

Манба:Ўзбекистон мусулмонлари идораси китоби, 14-бет.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 09/10/2019 21:14;   Кўрилганлиги: 106
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/shamsuddinxon-boboxonov
Чоп этилган вақт: 24/10/2019 08:20
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг