Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Шаҳар имомлари нуронийлар зиёратида

 
 

“9-май Хотира ва Қадрлаш куни” муносабати билан Самарқанд шаҳри имом хатиблари қатор хайрия тадбирларини ташкил этдилар.

Байрам муносабати билан иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фронти хизматчилари, меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди.

Совға-саломлар ила нуронийларнинг дилларини хушнуд этилди. Умрни қадрлаш, тинчликни авайлаб-асраш тўғрисидаги насиҳатларига қулоқ тутиб, дуоларига ноил бўлинди.

Таъкидлаш лозимки, ҳадиси шарифда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кичигимизга раҳм қилмаган ва каттамизнинг ҳаққини билмаган кимса биздан эмасдир”,дедилар”. (Абу Довуд ва Термизий ривояти), деганлар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 02/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1757
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/shahar-imomlari-nuroniylar-ziyoratida
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 23:45
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг