Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Саховат ойидаги эзгу амаллар

 
 

Рамазон - эзгулик ва саховат элчиси. Бу ойда қилинган ҳар бир яхши иш Аллоҳ таъоло томонидан кўплаб ажр-савоблар билан мукофотланади.

2018 йил 23 май, муборак Рамазон ойининг 7 куни Самарқанд шаҳар бош имом хатиби ва "Шоҳи Зинда" жоме масжиди имом хатиби Н.Исламов масжид ходимлари билан биргаликда Самарқанд шаҳридаги "Риабелитация маркази”да даволанаётган беморлар ҳолидан хабар олдилар.

Беморлар Рамазон ойи билан муборакбод этилди, ушбу ой шарофатидан Аллоҳ таолодан мустаҳкам соғлик беришини сўраб, дуои хайрлар қилинди.

Ташриф давомида беморларга шахсий гигиеник воситалардан иборат савғалар тўплами улашилди.

Аллоҳ таоло ўз каломида "Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир", (Ар-Роҳман-60) дея таъкидлаганидек, ҳар бир яхшилик қилувчини Ўзи муносиб мукофотласин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 24/05/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1274
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/saxovat-oyidagi-ezgu-amallar
Чоп этилган вақт: 21/09/2020 04:49
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг