Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

"САРҲИСОБ" ТАНЛОВИ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ

 
 

Шу йил 12 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг мажлислар залида «Сарҳисоб» танловининг ғолиб ва иштирокчилари учун тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизматига таяниб “muslim.uz” интернат портали хабар бермоқда.

Хабарда диний-маърифий мавзудаги энг яхши ижодий ишларни аниқлаш, соҳада намунали фаолият кўрсатаётган ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган «Сарҳисоб» танлови ташкилотчилар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Матбуот ва ахборот агентлиги ва Тошкент ислом университети томонидан юқори савияда ўтказилгани таъкидланган.

Самарқанд вилоят вакиллиги учун ушбу танловнинг ўзига хос жиҳати шундан иборат бўлдики, телевидение йўналишида Ўзбекистон телерадиокомпанияси ва маҳаллий телерадиокомпанияларда намойиш этилган долзарб мавзулар бўйича давра суҳбатларидаги иштироки учун – Самарқанд вилоят бош имом хатиби ўринбосари ҳамда «Имом Бухорий» масжиди имом-хатиби Зайниддин Эшонқулов фахрли II ўринга;

Интернет йўналишида «bukhari.uz» интернет манзилидаги долзарб мавзулардаги мақолалари учун Имом Бухорий халқаро маркази илмий ходими ҳамда Оқдарё туман “Махдуми Аъзам” жоме масжиди имом хатиби Олимхон Юсупов фахрли II ўринга лойиқ деб топилди.

Ғолибларимизни мукофотлари билан муборакбод этамиз ва келгусида ғалабали одимлари бардавом бўлишини, вилоятимиздан издошлари кўплаб етишиб чиқишини яратгандан сўраб қоламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 12/01/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2381
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/sarhisob-tanlovi-taqdirlash-marosimi
Чоп этилган вақт: 18/11/2019 03:12
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг