Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандликлар умра зиёратига отланишди

 
 

Жорий йилнинг 29 феврал куни самарқандлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳлари умра амалини бажариш учун Тошкент халқаро аэрапортидан Саудия Арабистони томон учиб кетдилар. Бир кун аввал Самарқанд вилояти вакиллиги биносида зиёратчиларни тантанали равишда кузатув ишлари амалга оширилган эди. Кузатувда вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, жамоат тартибини сақлаш, вилоят вакиллиги ходимлари, мухбирлар ва зиёратчиларнинг яқинлари қатнашдилар.

Барча қулайликларга эга, замонавий автобусларда йўл патрул хизмати ходимлари, шифокорлар кузатувида йўлга чиққан зиёратчиларнинг юзларида хурсандчилик, завқу-шавқ, шукроналик балқ уруб турарди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 29/02/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1853
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/samarqandliklar-umra-ziyoratiga-otlanishdi
Чоп этилган вақт: 21/09/2019 17:03
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг