Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандлик зиёратчилар Умра сафарига кузатиб қўйилди

 
 

Олдин хабар берганимиздек, Умра сафарининг янги мавсуми бошланган эди. Бугун, 30 ноябрь куни Самарқанд вилоятидан 229 нафар зиёратчиларнинг иккинчи босқич гуруҳларини вилоят вакиллигида кузатиш маросими бўлиб ўтди. Унда Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов, ҳокимликларнинг масъул вакиллари ҳамда зиёратга борувчиларнинг яқинлари иштирок этди. Самарқанд вилоят бош имом-хатиби З.Эшонқулов Умра сафарининг тартиб қоидалари, сафар интизоми ҳақида тушунчалар бериб, зиёратлари мақбул, мабрур ва бехатар бўлишини сўраб дуои хайрлар қилди. Зиёратчилар бугуннинг ўзидаёқ Тошкент-Жидда йўналиши бўйлаб Саудия Арабистонига парвоз қиладилар.

         Ушбу гуруҳдан олдин Умра сафарига кетган зиёратчиларимиз муборак Макка шаҳрида зиёратларини адо этмоқдалар. Эслатиб ўтамиз, улар эртага, 1 декабрь куни Тошкент шаҳрига учиб келадилар.   

ЎМИ Самарқанд вилоят вакиллиги


Киритилган вақти: 30/11/2019 12:26;   Кўрилганлиги: 379
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-ziyoratchilar-umra-safariga-kuzatib-qoyildi
Чоп этилган вақт: 27/05/2020 00:23
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг