Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

Самарқандлик имомлар Бухорода

 
 

Маълумки, юртимизда ички ва ташқи туризм, хусусан зиёрат туризмини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

2016 йил 2 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4861-сон фармони ва шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ислоҳотлар замирида Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва унинг жойлардаги вакилликлари изчил саъй-ҳаракатларни олиб бормоқдалар.

2018 йил 20 март куни Самарқанд вилояти имом хатиблари азим Бухоро шаҳрига саёҳат уюштирдилар. Ўзбекистонда ички зиёрат туризмини ривожлантиришга ҳисса қўшиш, юртимиздаги табаррук масканларга имом хатибларнинг зиёратини уюштириш мақсадида ташкил этилган саёҳат Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Имомлар транспорт, гидлик хизмати, тушлик ташкил этиш борасида жамғарма имтиёзларидан фойдаландилар.

Саёҳатга махсус ҳисобдан чиқарилган фуқаролар ҳам жалб қилиндилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 20/03/2018 00:00;   Кўрилганлиги: 1887
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-imomlar-buxoroda
Чоп этилган вақт: 16/04/2024 23:34
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг