Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДЛИК ҲОЖИЛАРНИ КУЗАТИШ НИҲОЯЛАНДИ

 
 

30 август куни Ҳаж-2016 мавсуми доирасида самарқандлик ҳожиларнинг сўнги гуруҳларини вилоят халқаро аэрапортидан Саудия Арабистони томон тантанали кузатув маросими бўлиб ўтди. Дастлаб, аэрапорт ёнидаги гўзал меҳмонхона ҳовлисида зиёфат дастурхони ташкил этилиб, бўлажак ҳожи ота ва ҳожи оналарнинг дуолари олинди. Вилоят раҳбарлари ва барча кузатувчилар томонидан сафарлари бехатар бўлишини, муқаддас Макка ва Мадина заминларига борганларида юртимиз, халқимиз ҳаққига кўплаб дуолар қилишларини сўраб, оқ йўл тиланди.

Исломнинг бешинчи рукни бўлмиш ҳаж амалига нисбатан давлат даражасидаги эътибордан кўнгиллари тоғдек кўтарилган ҳожиларнинг бутун сафар давомида юртнинг ғамхўрлигини ҳис қилган ҳолларида ибодатларни мукаммал даражада амалга оширишларига ишончлари комил эди.

Аллоҳ таоло ҳажга отланган барча юртдошларимизнинг ибодатларини қабул айласин.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 30/08/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 2492
 
Материал манзили: https://sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-hojilarni-kuzatish-nihoyalandi
Чоп этилган вақт: 28/03/2024 21:28
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг