Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Самарқанд вилояти вакиллиги
w w w . s a m m u s l i m . u z

Хабарлар

САМАРҚАНДЛИК БАРЧА ҲОЖИЛАР ҲАЖ ЗИЁРАТИНИ АДО ЭТИБ ВАТАНГА ҚАЙТИШДИ

 
 

2016 йилги ҳаж мавсуми ҳам тобора ниҳояланиб бормоқда. Самарқанд вилоятидан борган ҳожиларнинг барчаси Ислом динининг бешинчи рукнини адо этиб, соғ-омон юртимизга қайтиб келишди.

21 ҳамда 23 сентябр кунлари Муқаддас Макка ва Мадина заминидан қайтаётган қутлуғ инсонлар Самарқанд халқаро аэрапортида вилоят ҳокимлиги мутасаддилари, Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ходимлари ва ҳожиларнинг яқинлари томонидан юқори ҳурмат-эҳтиром билан кутиб олинди.

Ҳожилар юзида эса исломнинг бешинчи рукни адо этилгани файзи, шукроналик ҳисси ва юрт соғинчи ифодаси кўриниб турарди.

Кўтаринки кайфиятда қайтган зиёратчиларимиз юқори савияда ташкил этилган зиёрат учун барча ташкилотчиларга миннатдорчилик билдирдилар.

ЎМИ Самарқанд вилояти вакиллиги


Киритилган вақти: 23/09/2016 00:00;   Кўрилганлиги: 1692
 
Материал манзили: http://sammuslim.uz/press/news/samarqandlik-barcha-hojilar-haj-ziyoratini--ado-etib-vatanga-qaytishdi-
Чоп этилган вақт: 19/11/2019 04:38
 
 
Ўқиш учун ушбу тугмани босинг